2:47

Болаларнинг ўсишига ёрдам 353

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли тингловчи мухлислар. Яна сиз азиз биродарларимиз билан мавзуларимиз орқали бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, ўз навбатида, фолбинга ўз тақдирини билиш учун бораётган инсонга Худо қандай муносабатда бўлади, деб ўйлайсиз?

Тўғри, ҳаёт жуда мураккаб. Инсон ҳаёти давомида ҳар хил қийинчиликларга, муаммоларга дуч келади. Кимнидир сигири йўқолиб қолади. Кимдир бой-бадавлат бўлиш учун фолбинга мурожаат қилади. Яна кимдир, турмуш ўртоғини топиш учун фолбиндан ёрдам сўрайди.

Турмуш ташвишлари, инсонлар ҳаётида содир бўлаётган бевафолик, душманлик ва кулфатлар одамларни фолбинларга боришга мажбур қилади. Аммо фолбин эмас, Раҳм-шафқатли Эгам одамларнинг азоб-уқубат чекаётганини, дардларини жуда яхши тушунади.

Одамлар фол орқали ҳаёт йўлларини билиб ололмайди. Инсоннинг ҳаёт тарзи фол орқали ўзгармайди. Одамлар хоҳламаган вазиятни фол, жодугарлик орқали ижобий томонга бура олмайди. Худонинг Каломи Таврот, Забур ва Инжил фолни ҳукм қилади.

Фол очираман деб одамлар жодугарларга, ўз навбатида жодугарлар жин-ажиналар оламига мурожаат қилади. Бу иш Худога умуман, маъқул бўлмайди. Яратувчи Худо Ўзи яратган мавжудот, яъни инсонлар ҳаётида иштирок этади. Оллоҳ одамзоддан узоқларда яшамайди.

Муқаддас Эгам инсониятга жуда яқин. Одам ҳеч қачон Ҳақ Таолонинг тўлиқ ҳокимлигини ўзига ўзлаштириб ололмайди. Худованд инсонга дунёдан ва ундаги бойликлардан фойдаланишда эркинлик берган, бироқ дунёни тўлиқ инсон ўз измига бўйсундира олмайди.

Одамзод бу дунёдан вақтинчалик фойдаланишга имконияти бор ва инсоният Яратувчиси олдида маъсулиятлидир. Инсоннинг итоаткорлиги ёки бўйсунмаслиги бутун оламга таъсирини кўрсатади.

Гуноҳ қилаётган одам, шу билан бирга, фолбинлик билан шуғулланаётган одам, ва фолбинга бораётган одам ҳам ўз оиласидаги муносабатни, ёру-дўстлари ўртасидаги алоқани, фаришталар билан, табиат билан ва Худо билан муносабатни ёмонлаштиради.

Гуноҳ ер юзига келгандан зорланиш ва машаққат инсоният ва табиатнинг қисмати бўлиб қолди. Бу қисмат Ҳазрати Исонинг иккинчи марта келганидан сўнг янги инсонни яратгунича давом этаверади. Инжили Шарифда шундай дейилган: “мен сизларга бир сир айтаман: ҳаммамиз ўлмаймиз-у, аммо ҳаммамиз ўзгариб кетамиз.

Тўсатдан, кўз очиб юмгунча, охирзамон карнайи чалинганда ўзгариб кетамиз. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз охирига етиб қолди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top