MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Инжил, инсонларга Худонинг қандай шахс эканлиги ҳақида аниқ, равшан ва ёрқин фикр бериш учун Худонинг Ўзи инсон қиёфасида келди, — деб тушунтиради.

“Масиҳ кўринмас Худонинг инъикосидир” — деб ёзилган Колосаликларга мактубининг 1 боби 15 оятида. Масиҳ Худонинг тимсоли – инсон қиёфасидаги Худо. Эҳтимол шоир Байрон ушбу сўзлари билан Масиҳнинг илоҳий ва инсонийлиги ҳақида энг лўнда фикрни бергандир:

“Агарда инсон Худо, ё Худо инсон бўлар экан, иккиси ҳам Исо эди”. “Азалда Худо Ўзини ифода қилди. Бу инсоний ифода, яъни Калом, Худо наздида эди, ва У Худо эди, У азалданоқ Худода эди. Бутун борлиқ У орқали бор бўлган, Усиз ҳеч нарса бор бўлган эмас.

Унда ҳаёт бор эди ва бу ҳаёт башариятнинг нури эди. Бу нур ҳали ҳам зулматда порлаяпти, зулмат эса нурни қоплай олмайди. Яҳё исмли одам нур ҳақида шоҳидлик бериш учун Худо томонидан юборилган эди. Токи ҳамма унинг шаҳодати орқали имон келтирсин.

Унинг ўзи нур эмас эди; у фақат нур ҳақида шаҳодат беришга юборилган эди. У дунёга, яъни Ўзи яратган дунёга келди, лекин дунё Уни танимади. У Ўзиникиларнинг ёнига келди, бироқ Ўзиникилар Уни қабул қилмади. Уни қабул қилганларга эса У Худонинг фарзанди бўлиш эркини берди.

Улар Унга ҳақиқий имон келтирганлар эди. Улар на қондан, на эр хоҳишидан, балки Худодан туғилдилар. Каломуллоҳ инсон қиёфасига кирди ва бизнинг орамизда яшади. Биз Унинг улуғворлигини, Отанинг Ягонасига хос, иноят ва ҳақиқатга тўла, улуғворликни кўрдик”. Юҳанно мактубининг 1 боби 1 ва15 оятлари.

“Худо қадимдан аниқлаб қўйган мақсади бўйича, Масиҳ орқали бизга мурувват қилиб, Ўзининг сирли режасини аён қилди. Худо бу режани Ўзи белгилаган вақтда амалга оширади ва еру осмондаги бор мавжудотларни Масиҳ бошчилигида бирлаштиради.

У биз учун ҳам Ўзининг орзу-ниятини амалга ошириб, бизни Масиҳ орқали азалдан танлади ва самовий меросдан баҳраманд қилди”. Эфесликларга мактуби 1 боб 9 ва 11 оятлари. Азизлар, Раббимиз Исо Масихнинг хочдаги ўлими, Унга имон келтирган инсонларнинг Худованд билан бўлган алоқасини доимо мустахкамлайди.

Чунки хочдаги ўлим ҳақида эслаш, ҳар биримига Худованднинг бизга нисбатан муносабатини қандай эканлигин кўрсатади. Азизлар, мавзумизга шу ерда якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Азизлар, яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top