3:01

Шахсий Хушхабарчилик 05

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлисларимиз. Сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, ҳаворий Павлус ҳар қандай шароитда ҳам Хушхабар гапиришга ҳаракат қилар эди.

Агарда у гапира олмаган тақдирида эса, у хат ёзарди ёки кимдандир у учун ёзишни илтимос қилар эди. У буни гапира олиши мумкин бўлган кунгача қилди: “Улуғ курашда астойдил курашдим, умр давонини ошиб бўлдим, имонни сақладим”, — деб айтган эди ҳаворий Павлус иккинчи Тимўтийга мактубининг 4 боби 7 оятида.

Биласизми азиз биродарлар, қадимда, агарда Африкада овчи филни ўлдирса, уйига югуриб бориб бу янгиликни ҳаммага гапириб берар эди. Америкаликлар биринчи марта ойга “қўнганида” бу ҳақдаги хабарлар радио, телевидение, газеталарда барча оммавий ахборот воситалари орқали ҳамма жойда хабар тарқалган эди.

Инсон табиатида яхши хабарни бўлишиш хусусияти мавжуд. Айтиб ўтилганлардан ҳам буюкроқ хабарни атрофдагилар билан бўлишишимиз керак эмасми? Исо Ўзини самариялик аёлга танитганида, у ҳам худди африкалик овчи каби ўз халқига Масиҳ унинг ҳаётида нима иш қилганини бўлишиш учун шошилган эди.

Бу ҳақида Юҳанно мактубининг 4 бобидан ўқиб олишингиз мумкин. Дастлабки масиҳийлар гувоҳлик орқали Масиҳ ҳақида бутун Қуддус, Яҳудия, Самария ва бутун Рим империяси бўйлаб Хушхабар тарқатиш имконига эга бўлишган.

Улар ваъз қилишар ва ўзларининг масиҳийлик кечинмалари билан бўлишар эдилар. Айнан ҳали имонга келмаганлар, уларнинг Исо каби гапиришини, яшашини ва ҳаракатини кўриб, уларни масиҳийлар деб аташди. Бу ном “Масиҳ каби” ёки “Масиҳнинг издошлари” деганни англатади.

Дастлабки масиҳийлар Исога нисбатан кучли севгини ҳис қилишарди ва Унинг улар учун қилган барча ишлари учун жуда миннатдор эдиларки, Хушхабар айтмасдан туролмас эдилар. Биз ҳам бошқалар билан Исонинг биз учун қилган ишларини бўлишишни хоҳлаймиз, чунки биз Уни севамиз ва Унинг севгисини одамларга етказишни истаймиз.

Азиз биродарлар, ўқишни ўрганишни бошлаган кунингиз эсингиздами? Сизга қийин бўлди, шундай эмасми? Озгинадан алифбо ҳарфларининг ҳаммасини ўрганишни бошладингиз. Тез орада сўзни, кейин эса гапни ўқийдиган бўлдингиз.

Ўқишни билиш сиз учун оддий ҳолга айлангунча, сиз қадамма-қадам ўрганишда давом эттирдингиз. Балки сиз ишда ҳам машқ қилганларингизни эсларсиз. Сиз ҳаммасини бир кунда ўрганмагандирсиз. Сиз оз-оздан, кетма-кет ўрганган нарсаларингизни яхши бажармагунингизча тажриба қилиб бордингиз.

Масиҳийлик гувоҳлигингизда ҳам шундай. Юриб Хушхабар айтишни ўрганиш керак. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top