Ассалому алайкум азизлар. Соғлом оила дастурига хуш келибсиз. Сиз мигрень касали ҳақида эшитганмисиз? Мигрень бошнинг кўпинча бир қисмини узилиб-узилиб қаттиқ оғришини айтади. Мигрень хуружлари тез-тез, ойда бир марта ёки бир неча йилларда бир бўлиши мумкин. Оддий мигрень кўпинча кўз хиралашуви, жимирлашиши, оёқ ёки қўлларнинг увишиши билан бошланади. Кейин бунга соатлаб ёки кунлаб давом этадиган қаттиқ бош оғриғи қўшилади. Кўпинча қайт қилишлар ҳам кузатилади. Мигреньлар жуда оғриқли, лекин хавфли эмас. Тез-тез қайтарилиб турадиган мигреньларнинг олдини олиш мумкин. Бунинг учун ҳар куни Амитрипилин ёки Бета-Блокаторларни ичиб туриш керак. Агар тез-тез бошингиз оғриб турса, шифокорга учраганингиз маъқул.
Мигренни тўхтатиш учун биринчи белгиларидаёқ қуйидагиларни қилган маъқулдир. 2 таблетка аспиринни аччиқ кофе ёки қора чой билан ичинг. Жуда қаттиқ мигрень бош оғриқларида эса, иложи бўлса Ибупрофен ва Метоклопрамид ичган яхши. Ёки кофеин ва эрготамин дорини сотиб олинг. Аввал икки таблетка ичинг, сўнг оғриқ тўхтагунга қадар ҳар 30 минутда бир ичиб туринг. Бир кунда олтита таблеткадан ортиқ ичманг. Қоронғи, тинч жойда ётинг. Кўпроқ дам олишга харакат қилинг. Бундай пайтларда муаммоларингиз ва ҳаёт ташвишлари ҳақида бош қотирмаган маъқулдир. Ундан ташқари, ҳомиладорлик даврида Кофетамин ишлатмаган маъқул.
Шамоллаш ва грипп ҳақида гап кетар экан, улар вируслар сабабли келиб чиқишин айтиб ўтиш жоиздир. Бу касалликлар бурун оқиши, йўтал, томоқ оғриғи ва баъзан бўғин оғриқларини келтириб чиқаради. Беморнинг, айниқса, ёш болаларнинг ичи кетиши мумкин. Шамоллаш ва грипплар деярли ҳар доим дориларсиз йўқолиб кетади. Пенициллин , тетрациклин ёки бошқа антибиотиклар ишлатманг, чунки улар ёрдам бермайди ва зарар етказиши мумкин. Кўп сув ичинг ва дам олинг. Аспирин ёки парацетамол иситмани пасайтиради, оғриқ ва бош оғриқларни йўқотади. Қиммат бўладиган „шамоллашга қарши” дорилар аспириндан яхши эмас. Шундай экан, нега уларга пул сарфлашингиз керак?
Ҳеч қандай махсус парҳезнинг кераги йўқ. Шунга қарамай, мева шарбати, айниқса, апелсин шарбати, лимонадлар ичиш фойдали. Йўтал ва бурун битишларида нима қилиш кераклиги ҳақида кейинги бетдан билиб оласиз. Катта зубтрум ҳам ёрдам беради. Эсингизда тутинг: Шунчаки шамоллаб қолган болага ҳеч қандай антибиотик берманг ва уколлар қилманг. Улар ёрдам бермайди ва зарар етказиши мумкин. Антибиотикларни зарур бўлмаган пайтларда кўп ишлатиш, улар билан даволашни талаб қиладиган жиддий инфекцияларга қарши зарур пайтларда фойда бермай қолишига олиб келади. Агар, шамоллаш ёки грипп 1 ҳафтадан ортиқ давом этса,
бемор иситмалаб, йўталганда кўп балғам чиқса ва тез-тез, саёз нафас олса ёки кўкрак қафасида оғриқ бўлса, у бронхитга ёки ўпка шамоллашига учраган бўлиши
мумкин. Антибиотиклар керак бўлиб қолиши мумкин. Шамоллашнинг зотилжамга айланиб кетиш хавфи, кекса, сурункали бронхит каби ўпка касалликлари бор ва кўп ҳаракат қила олмайдиган одамларда кўпроқ бўлади. Азизлар, бордию сизларда хам оила соғлиғига оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Раббимиз сизни Ўз панохида асрасин. Соғ бўлинг.