Ассалому алайкум азизлар. Соғлом оила дастурига хуш келибсиз. Ҳаводаги бирор ҳид ёки нарсанинг (кейинги бетга қаранг) одамга аллергик таъсир кўрсатиши натижасида бурун оқиши ва кўзлар қичишиши мумкин. Бундай ҳодиса кўпинча
йилнинг бирор фаслида авжига чиқади. Аллергия-баъзи кишиларнинг маълум бир нарсаларга сезувчанлигининг ортиши ёки ўша нарсаларнинг кишига одатдагидан
бошқача таъсир кўрсатишидир. Аллергия — бу инфекция эмас ва бир одамдан иккинчисига юқмайди. Лекин ота — онанинг аллергияси бўлса, бола ҳам
аллергияли бўлиши мумкин. Кўпинча аллергик одамлар бирор фаслда ёки уларни безовта қиладиган нарсаларга дуч келганларида азоб чекадилар.
Аллергияни келтириб чиқарадиган умумий сабаблар кўпинча қуйидагилардан иборат бўлади: маълум бир гуллар ва ўтларнинг чанглари, товуқ патлари, чанг, мушук ёки хайвонлар жуни, маълум овқатлар, масалан, балиқ, қисқичбақа, пиво ва бошқалар. Уйдаги маиший кимё воситалари, масалан, кир ювиш порошоги, совун ва хоказолар бўлиши мумкин. Моғорланган кўрпа-тўшак ва уст-бошлар. Аллергик ҳолатларда қичитқи ўт, яъни крапива тиндирмаси фойда беради. Бир ош қошиқ янги қичитқи ўт гулини бир стакан қайноқ сувга солинг. Қалин матога ўранг, ярим соатча турсин. Кейин докада сузиб, кунига 4-5 маҳал ярим стакандан ёки 3 маҳал бир стакандан илиқ ҳолида ичасиз. Дамлама ҳар гал янгидан тайёрланади. Бу шифобахш бўлиб, бадандаги қичишишларни йўқотади, аллергенлардан сизни ҳимоялайди.
Унутмангки, аллергияга мойиллигингиз бўлса, аллерген маҳсулотларни истеъмол қилмай турганингиз маъқул. Шунингдек, ари, асалари ва қовоғари чақишидан ўзингизни эҳтиётланг. Қанотли ҳашаротларни жалб қиладиган ўткир ҳидли атирлар сепманг. Ҳар бир дорини қўллашдан аввал аллерголог-шифокор билан маслаҳатлашинг. Теридаги аллергик тошмани даволаш учун уй шароитида қуйидаги усулдан фойдаланиш мумкин: 200 граммдан сабзи, лавлаги ҳамда турпнинг янги сиқилган шарбатидан бир стакан оласиз. Сўнг бир стакан тоза асал ҳамда бир литр тиббиёт спирти аралаштирилади. Шиша идишга солиб, қопқоғини маҳкамланг-да, қоронғу ва салқин жойда сақланг. Эртасидан бошлаб бу тиндирмадан бир кунда уч маҳал овқатланишдан ярим соат олдин 20-30 граммдан қабул қилинади. Илк кунларда бир ош қошиқдан, бирор ҳафта ўтгач, икки ош қошиқдан ичилади. Икки-уч ҳафталар ўтгач, тиндирмадан кунига 20 грамм қабул қилиш мумкин.
Унутмангки, аллергияга мойиллигингиз бўлса аллерген маҳсулотлар, масалан балиқ, икра, қисқичбақа, цитрус мевалар, қизил рангдаги резаворлар, асал, шоколад, қаҳва сингариларни истеъмол қилмай турганингиз маъқул. Ари, асалари ва қовоқари чақишидан ўзингизни эҳтиётланг. Қанотли ҳашаротларни жалб қиладиган ўткир ҳидли атирлар сепманг. Аллергия туфайли пайдо бўлган теридаги тошмаларни даволашда сервитамин овқатланиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Масалан, ҳўл мева ва сабзавотлар, ошкўклар, анжир истеъмол қилиб туриш зарур.
Азизлар, бордию сизларда хам оила соғлиғига оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Раббимиз сизни Ўз панохида асрасин. Соғ бўлинг.