3:25

Бел оғриғи

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Соғлом оила дастурига хуш келибсиз. Бел оғриғи ёки бод касали ҳамма ёшдаги кишиларда учраши мумкин. Бу хасталик, асосан шамоллаш ва баданда туз йиғилиши оқибатида келиб чиқади. Жисмоний ҳаракат билан кам шуғулланувчилар ҳам бел оғриғига учрайдилар. Буйрак, жигар, сийдик йўллари, орқа умуртқа хасталикларида, қовуқ шамоллаганда ҳам бел оғриши мумкин. Баданда кўп туз йиғилган бўлса, орқа умуртқа бўғинлари бел билан бирга зирқираб оғрийди. Ушбу хасталикни даволаш учун дастлаб карам барглари майдалагичдан ўтказилиб, суви билан белга боғланади. 2 – 4 соат тургач, ўрнига анжир барги 24 соатга боғлаб қўйилади. Шу муолажани 4-5 маротаба такрорлаш лозим. Абу Али ибн Сино бўйимадорон ўсимлигининг ер устки қисми, айниқса, гулидан тайёрланган қайнатмадан қайтиши қийин бўлган шишларда, эт узилганда, бел оғриғида, бодда фойдаланган. Бунинг учун хасталанган жойга матони қайнатмага ҳўллаб боғлаш буюрилади. Бу усулни бир кунда бир неча маротаба такрорлаб туриш тавсия этилади. Мазкур ўсимликдан ванна қабул қилиш йўли билан ҳам унумли фойдаланиш мумкин.

Бунинг учун ўсимликнинг ер устки қисми ва гули қайнатилиб, ранги чойга ўхшаши билан ваннадаги сувга солинади ҳамда унда 20 – 25 дақиқа ўтирилади. Шунингдек, исириқ ўсимлигидан ванна  йўли билан ҳам шифо топиш мумкин. Бунда унинг ер устки қисми қайнатмасидан 15 – 20 дақиқа давомида ванна қабул қилинади, сўнг бел иссиқ рўмол билан ўраб ётилади. Мазкур усуллар бир неча кун такрорланади.

Бел оғриғи қиш фаслида безовта қилганда каштан ўсимлигидан тайёрланган суртма фойда беради. Бунинг учун каштан меваси шиша идишга тўлдириб солиниб, устидан ароқ қуйилади. Сўнгра уч кун мобайнида қуёшли жойга қўйилгач, яна қирқ кун давомида салқин ерда сақланади ва бел оғриганда суртиб турилади. Бундан ташқари, ҳовончада янчилган бангидевона барги ва меваси кукунидан тайёрланган дамламанинг ҳам фойдаси катта. Бир стакан қайнаб турган сувга бир ош қошиқ кукунни солиб, 10 – 15 дақиқа дамлаш йўли билан тайёрланади.  Дока ёки пахтани дамламага шимдириб, бел оғриган жойга 4-5 соатга боғлаб қўйилса, натижа самарали бўлади.

Абу Али ибн Сино соя жойда қуритилган қоратерак барги куртагига сирка, яъни узум сиркаси қўшиб тайёрланган аралашмани бел оғриганда малҳам сифатида суртишни тавсия этган. Шу билан бирга салқин жойда қуритилиб, ҳовончада янчилган қариқизнинг илдизи ҳам суртма дори сифатида ишлатилади.

Маълумотларга қараганда, Абу Али ибн Сино ялпизли суртмадан шиш ва оғриқ қолдирувчи восита сифатида фойдаланган. Уни тайёрлаш учун 200 г ялпиз гули шиша идишга солиниб, устидан 400 г зайтун ёғи қуйилади. Шиша оғзи оқ мум билан яхшилаб беркитилиб, қуёш нури тушадиган жойда 40 кун сақланади. Ундан оғриган жойга суртиб турилса, самараси тезда сезилади. Бундан ташқари, бадан лат еганда, суяклар синганда ва умуман мускуллар, бўғимлар касалланганда мўмиёни асалга аралаштириб, унинг бир қисмини оғриган жойга суртиш, бир қисмини мошдек-мошдек қилиб ичиш буюрилади.

Азизлар, бордию сизларда хам оила соғлиғига оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Раббимиз сизни Ўз панохида асрасин. Соғ бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top