Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.
Бу дунёдаги одамзодни ташкил этадиган инсонларнинг барчаси, танага бўйсунувчи шахсиятдан иборат. Ҳар бир инсон шайтонларча иш тутадиган, сезувчан ва дунёга ойид тана табиятига эга экан, унда бутун дунё айнан шундай одамлардан иборат бўлиб, уларнинг фалсафасини белгилайди. Бундай кўпчиликни ташкил этган одамзод, улардан фарқли бўлган камчиликни ташкил этганлар, устига катта босим ўтказиб, уларни маъқул келишига, мослашга, улардан қолиб кетмасликка ёки фарқланмасликка ундайди. Масиҳийларга мурожаат қилиб, Калом, “Бу дунёга уйғунлашманглар (Римликлар 12:2)” демоқда, яъни, “бу дунё сизни ўз қолипига туширишига йўл қўйманг” демоқда. Нима учун? Чунки бу дунё танага тегишли ва тана билан бошқарилади ва, Исо Масиҳ, Никодимга “Танадан туғилган танадир, Руҳдан туғилган эса Руҳдир (Юҳанно 3:6)” дегани тўғри келади.
Демак, бу дунёдаги одам жамияти, шайтон қадрияти тарафдори ва шайтоннинг ғурури ва фалсафаси томонидан бошқарилади. Одамзоднинг бу ҳақда, умуман ҳабари йўқ, лекин шунга қарамасдан, шайтон файласуфининг ҳокимиятида қолиб келяпти. Шуниси ёдингизда бўлсин, одамзодни минг йиллар давомида занжирлаб келган шайтоннинг ҳийлалари, мақсади ва ниятлари фақат бузишга ва сарсон қилишга йўналтирилган. Бу унинг сизга бўлган мақсади, ва албатта менга ҳам, бўлган мақсадидир. Кечагина бир одам билан, жамоатимизда катта бўлган бир болакай ҳақида гаплашдим. Бу болакай 21 ёшга кирган бўлса ҳам, юрагининг исёнкор қарорлари туфайли, Ҳудо ҳақиқатини рад этиб ўзича ҳаёт кечиришни бошлаб руҳан ва жисмонан ҳалокатга учраган. Нима учун бундай бўлди? Чунки бу болакай, Ҳудо ҳақиқатларидан юз ўгириб, шайтоннинг фалсафасига эргашди. Шайтон мақсадларига эришиб, Худо севган бу ҳаётни ҳалокатга учратиб, уни сарсон ва вайрон қилади. Айнан шу йўл билан шайтон бизнинг ҳаётимизни ҳам, вайрон қилишга ҳаракат қиляпти. Биз Масиҳийлар бу билан курашиш учун чақирилганмиз, нафақат ўзимиз учун, баълки бошқалар учун ҳам.
Ернинг тузи бўлмиш Масиҳийлар, шайтонга ва унинг кучларига қарши, Павлус айтганидек, “Худонинг куч-қудрати таъсирида қувватли бўлиб” кураш олиб бормаганида эди, бу сайорада одам яшай олмаган бўлар эди. Бу кураш бўлмаганида эди, ердаги ҳаёт дахшатли ва туганмас дўзохга айланган бўлар эди. Айнан Масиҳийлар ва уларнинг гувоҳликларини ва таълимотини қабул қилганлар, дунё бўйлаб Ҳушҳабарнинг тарқалиши туфайли, ушбу ҳаёт хурсандчилик лаҳзаларида яшаш имконини берди, буни ҳатто Масиҳий бўлмаганлар ҳам, билади. Бу эса бор нарсаларнинг тўғри тасвирини кўрсатади, шундай эмасми? Осмондаги Отажон, юракларимизни ва онгимизни уйғатиб, бизни ушбу буюк жангда мағлубиятга учратган, кучсиз ва ночор қилиб қўйган кўринмас пардани олиб ташлагин. Қоронғи кучларни мағлубиятга учратиш учун келган Раббимиз Исо Масиҳни, яъни бу “кучлироқ”нинг иши бўлмаганида, бу курашни олиб боришимиз имкони йўқлигини тушунишга ёрдам бергин. Ғалаба аллақачон қўлимизда экани учун Сенга шукур айтамиз. Сенинг Шоҳлигинга кириш имконияти учун ва мағлубиятга учраган жангда иштирок этмасдан, аксинча аллақачон ғалабага эришган жангни бошлашимиз учун рахмат. Исо Масиҳ номи билан ибодат қилдик. Омин.
Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.