3:10

Худо ҳаёт йўлидир

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.

Худо бизни, бир хилликда ёки ҳар хилликда яшашимизни ҳеч қачон истамаган. Одам ҳаётини, Худо худди катта йўлдек бўлишини, ва бу йўл ҳаётнинг марказидан ўтишини истайди. Ҳаётнинг маркази деб бутун одам, яъни унинг ҳар томони инобатга олинади. Бу йўлни, Раббимиз Исо Масиҳ босиб ўтган, Калом ҳам, агар Унга ишонсак, бизни айнан шу йўлга чорлайди. Бу эса, бугунги мавзунинг қисқача кўринишидир. Афсус, шайтон бизга қарши ишлатиши ва ҳужум қилиши мумкин бўлган йўлларнинг барчаси ҳақида гапирадиган бўлсам, бизга вақт ҳам, жой ҳам, етмай қолади. Шайтон бизни бу йўлларга чиқиб олишимизни истайди. Шунинг учун қўлларимизда Калом бор, шайтоннинг барча йўллари ҳақида бизни ўргатиши учун Худо Каломи берилгандир. Шуниси аниқки, бу йўллардан қутулиш учун, бу йўлларни тушиниб олишимиз керак.

Лекин қанийди, шунга қарамасдан, шайтон ва унинг йўллари ҳақида етарлича маълумот бера олганимда эди! Энди сиз, ўзингизга қуйидаги саволларни беришингиз керак деб ўйлайман, масалан, “Буларнинг ҳаммасига кимнинг ақли етади? Бу ҳилма-ҳил ҳужум йўлларига, қандай қилиб бардош бера оламиз, аҳир баъзиларини ҳатто нотўғри дейишга ҳам, қийналасан? Бу йўлларни пайқаш уёқда турсин, уларнинг моҳирлиги ва қувватлигига қарши қандай жавоб берамиз?” Бу сизни эсанкиратиб қўйдими? Агар шундай бўлса, унда сиз Павлус айтган оятларни тушунмабсиз, чоғи. Унинг қуйидаги оятларини эсланг, “Ниҳоят, Раббимиз билан иттифоқ бўлиб, Унинг куч-қудрати таъсирида қувватли бўлинглар. Иблиснинг ҳийлаларига қарши тура олиш учун, Худо берган барча қурол-аслаҳалар билан қуролланингиз.(Эфесликлар 6:10-11)”

Бу ерда шарт қўйилган. Ушбу ҳақиқат ҳақида таъсуротга эга бўлишнинг энг соғлом йўли — заифлигимиз ҳақида яхши маълумотга эга бўлишдир. Бу эса, заиф эканимизни тан олиб, “Раббимиз билан иттифоқ бўлиб, Унинг куч-қудрати таъсирида қувватли бўлишга” тайёр бўлиб, муаммоларга тўғри баҳо бериш деганидир. “Худо берган барча қурол-аслаҳалар билан қуролланингиз”. Бу қоронғи дунёнинг кучларига ва хужумларига, ҳаётнинг қийинчиликларига бардош бериб ғалабакор ва бузулмас ҳаёт кечиришимиз учун, Худо бизни қандай қурол-аслаҳалар билан таъминлаганини ҳақидадир. Фақат шундагина, ҳаёт бизга нима олиб келишидан қатъий назар, уларга бардош бера оламиз.

Отажон, бу масалада яҳши натижа кўрсатмай, алданиб келганимизни, бизни кўп чалғитишганини, афсусланганимизни, шайтон ҳийлаларига қайта-қайта илинганимизни ғурурланмай тан олишни бизга ўргат. Худойим, бизга тинглаш иштиёқини бергин. Раббимиз Исо Масиҳ берган ғалабакор йўлларга доноликча эътибор беришни ўргат. Раббимиз, бу жангга дуч келишимизни яхши билган, бу ҳақда дойим айтишимизга ҳаракат қилган, лекин афсус биз гаранг эдик. Худойим, Исонинг айтган гапларига диққатроқ бўлишимизга ёрдам бергин. Исонинг номи билан ибодат қилдик. Омин. Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top