2:32

Мағлубият бўлишимизни У билади

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.

Солиҳлик совути одамнинг ҳис-туйғуларини химоялайди. Энди тушкунликка тушишнинг хожати йўқ. Албатта, сиз мағлубиятга учрадингиз, мен ҳам, худди шундай мағлубиятга учрайман, хуллас барчамиз мағлубиятга учраймиз, лекин биз бу дунёга айнан ғалаба қозонишни ўрганиш учун келганмиз.

Бизга Нажот берувчи буларнинг ҳаммасини тушунади. У бизни мағлубиятга учрашимизни билади ва шу йўсин, кураш олиб боришимизни ҳам, билади. Бу тажрибамиз юксалиш ва пасайишлардан иборат бўлиб кўпгина руҳий жангларда иштирок этиб баъзиларида мағлубият бўлишимизни У билади. Лекин У ”Мен буни ўз зиммамга оламан. Сиз ўзингизга ишонмасдан, аксинча, Менга ишонинг.

Тушкунликка тушманг, руҳан тушманг, биз буни бирга эплай оламиз. Мен нима қилаётганимни биламан. Мен сизни қандай бошқаришни биламан. Мен сизни қайси вазиятга олиб келишни биламан, ва бу вазиятлардан сизни олиб ўтаман” деб айтмоқда.

Кейинги муҳим нарса, бу оёғингизга илдамлик пойабзалини кийишдир, яъни, тайоргарликни кийиб олишдир. Бошлаш керак бўлган жой эса, сизнинг ким эканингиз, нима эканингиз ва аввалам бор булардан ташқари Кимга эга эканингизни эслашдир. Исо учун унинг қудрати билан кучли бўлинг. Эсингизда бўлсин, сиз Исонинг ойиласига тегишлисиз. Исо бизни ака-укаларим дейишдан уялмас эканини Калом айтяпти. Худо бизнинг Худойимиз эканидан уялмайди.

Худо учун қудратли бўлинг. Келинг, Худо бизда шон-шарафини жойлаштирганини дойим ёдимизда тутиб, “Мен билан энди нима бўлади?” ёки “Қандай ҳис этаман?” деган саволлар энди бизни ҳеч қийнамасин. Ўзингиз билан гаплашиб ўзингизга жавоблар беришни ўрганинг. Шунда сиз бу руҳий аслаҳаларга эга бўлганингизни билиб оласиз, ва кўриб турибсизки, жанг ҳам, деярли енгилиб бўлинган. Агар курашни айнан шу жойидан бошласангиз, ёвузликни енгишда сиз арзимас қийинчиликларга дуч келасиз.

Отажон, бу ҳақиқатларни биз учун равшан, тушунарли, амалий ва фойдали қилгин. Бизни ўзига жалб этган можаро пайтида бу оятларинг ёнимизга ёрдам сифатида келсин. Ичимиздаги Исо Масиҳ барча нарсага тўғри жавоб экани билан юракларимиз кўтаринки руҳда бўлсин.

Исо Масиҳ номи билан ибодат қилдик. Омин. Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top