3:00

…лекин дадил бўлинглар

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.

Шайтоннинг хужумларига дуч келсангиз ҳайрон бўлманг. Албатта у хужум қилади, чунки бу унинг табиятидир. Унинг қилмишлари бизни ҳавотирга солмаслиги керак. Ундан ташқари, бизга хужум қилиш учун Худо шайтонга ижозат беради. Калом буни очиқ-ойдин кўрсатган.

Бу ишларга ижозат бериши, бир томондан биз учун керакдир. Бундай хужумларга дуч келиб турмаганимизда эди, етарлича руҳан ривожланмаган бўлар эдик.

Бу масалада ҳам, биз оҳиратда Худонинг иродасини бажарган бўламиз. Бордию Худо шайтонга буларни қилишга ижозат бермаганида эди, Худонинг режалаштирганлари амалга ошмаган бўлар эди. Худо шайтонга ҳамма нарсани қилишга ижозат бермайди, аксинча, шайтон фақат Худонинг белгилаган чегаралари ичида иш тутади. Келинг буни доим ёдимизда тутамиз. Худо буларни содир бўлишига ижозат беради, бу билан Калом ёзувчиларининг барчаси розидирлар.

Ҳаворий Бутрус “Эй севганларим, сизларни синаш учун бошингизга келаётган оташли имтиҳонни ажиб воқеа деб, ҳайрон бўлманглар (1Бутрус 4:12)” деб айтмоқда. Раббимиз Исо Масиҳ ҳам, ”Дунёда қайғу-алам чекасизлар (Юҳанно 16:33)” деб айтган эди. Ҳаёт шундан иборатдир. Раббимиз қўшимча қилиб, ”лекин дадил бўлинглар, Мен дунёни енгдим (Юҳанно 16:33)” деб бизни тинчлантиряпти. Ҳаворий Павлус ҳам, ”Бошингизга оддий инсоний васвасадан бошқа васваса келмаган (1Коринфликлар 10:13)” деб айтяпти.

Бу эса биз дойим ўйлаганимизнинг тескарисидир. Биз билан ғайриоддий нарсалар содир бўляпти деб ўйлашни яҳши кўрамиз, масалан, “Биз дуч келган қийинчиликка ҳеч ким ва ҳеч қачон дуч келмаган. Руҳнинг бу қадар пасайишини ҳеч ким ва ҳеч қачон бошидан кечирмаслиги карак” деган гаплар. Лекин Павлус сизнинг нақадар ноҳақ эканингизни кўрсатган. “Бошингизга оддий инсоний васвасадан бошқа васваса келмаган. Худо эса содиқдир” демоқда Павлус. Шунинг учун содир бўлаётган воқеялардан нолишни бас қилинг. Бу сиз учун Худонинг иродасидир. Буни жасурларча қабул қилайлик. Бизга бу воқеялар келганидан нолиш ва инжиқлик қилишни ўрнига, Калом айтганини қилайлик. Нима қилишимиз керак? “Иблиснинг ҳийлаларига қарши тура олиш учун, Худо берган барча қурол-аслаҳалар билан қуролланингиз (Эфесликлар 6:11)”. Буни эплашнинг бошқа иложиси йўқдир, одамзоднинг бу асосий муаммосига қарши курашишнинг бундан бошқа йўли йўқдир. Худойим, Сенинг муқаддас номинг улуғлансин! Васвасаларга бардош бера олишимиз учун бизга Каломингни бергин, чунки биз нафақат нон билан, балки Сен муқаддасдан келган ҳар бир сўз билан ҳаётмиз. Бизга дадил бўлишни ўргат! Қаерда бўлмайлик, нима қилмайлик, Сенинг ҳақиқатинг ҳаётимиз пойдевори бўлсин. Муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин!

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top