2:54

Худонинг қурол-яроқлари

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.

Нима учун асрлар мобайнида одамлар, олдиларидаги катта муаммоларни ечишга ожизлик қилишларини, дунёда содир бўлаётган воқеялар саросимага солишининг сабабини кўриб чиқсак. Нима учун ҳаётимиздаги бу катта қийинчликларни бартараф этишда заррача ҳам, омадга эриша олмаймиз? Диққат эътиборимизни, Каломдаги Эфесликларга мактубининг 6чи бобдаги 17чи оятида қаратсак. Бу оят бизга “Унинг куч-қудрати таъсирида қувватли бўлинглар (Эфесликлар 6:10)” деган оятидаги буюк давъатга тўғри келади. “Шунингдек, нажот дубулғасини кийинглар, Худо каломи бўлган Руҳнинг қиличини кўтаринглар. (Эфесликлар 6:17)”

Биз Масиҳийларнинг “ёвуз руҳий кучларга, ҳокимлару ҳокимиятларга, бу қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қарши (Эфесликлар 6:12)” бўлган урушни ўрганиб чиқяпмиз, Павлус усталик билан буни оятда келтирган. Имонимизни сусайтирадиган, онгимизни пасайтирадиган ва гувоҳлигимизни нейтрал ҳолатига соладиган шайтон ҳийлалари ва унинг ваҳшийлигига қарши курашаётганимиз ҳақида Ҳаворий айтяпти. Ушбу ҳикояларни бошлаганимдан буён, кўпчилик менга “Буларни бутун ҳаётим мобайнида мен билан содир бўлаётганини ҳатто хаёлимга ҳам, келтирмаган эканман” деб айтишди. Баъзилар эса “Бунгача шайтон ҳийлаларига дуч келишни ва шайтоннинг қиздирилган ўқлари ҳақида ҳеч билмас эдим” деб айтишар эди.

Ҳар куннинг ҳар бир дақиқасида давом этадиган бу курашни биздан узоқда эмаслигини тушунганимиз мени хурсанд қилди. Бир сафар одамлар ҳаётида ишини олиб борадиган шайтон хужумларининг шакллари ҳақида ўрганиб олиб, ўша заҳотиёқ уларга қандай қилиб қаршилик кўрсатишни билишни истаб қолдим.

Шунинг учун, Ҳаворий айтган “Худонинг қурол-яроқларига” диққат эътиборимизни қаратишимиз муҳимдир. Масиҳийнинг ҳимояси рамзий маънода кўрсатилганига қарамасдан, уларнинг чиндан ҳам, ҳақиқий экани аниқ. Бу автоматик равишда кечадиган тартиб эмас, аксинча, бунга амал қилишимиз керак бўлган ақлли программадир. Бу сизга тушунарли деб ўйлайман, чунки буни билиш жуда муҳим. Худойим, Сенинг номинг улуғлансин. Сенинг руҳий қурол яроқлариндан фойдаланишни бизга ўргат. Бизга нажот дубулғасини кийдиргин, Сенинг каломинг бўлган Руҳнинг қиличини кўтаришни биз нодон ва ношукурларга ўргатгин. Ҳар хил шайтон хужумларига дуч келганимизда Сенинг Каломингдаги ҳақиқатлар билан қаршилик кўрсатишни бизга ўргат. Сенинг нажот ҳақиқатинг ҳаётимиз пойдевори бўлсин. Ҳаётимиз қандай қийинчиликка дуч келмасин, Сен бизга ғалаба қозонишимиз учун барча керакли ҳақиқатларни берганинг ёдимизда бўлсин. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин!

Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top