3:29

Битиклар У тўғрисида гувоҳлик беради

MP3

Салом азизлар. Агар сиз ҳеч қачон Каломни ўқимаган ёки ўрганмаган бўлсангиз, унда мағлубиятга ва афсусликка жудаям очиқ бўлиб қоласиз. Сизга қарши ишлаётган кучларга қарши ҳеч қандай ҳимоя қилолмай қоласиз. Шунинг учун Каломни дойимий равишда ўқиб туринг. Каломни бошидан оҳиригача ўқинг, чунки Каломнинг ҳар бир қисми ўзига ҳос мақсадларига эга. Калом ўқишни эътиборсиз қолдирадиган Масиҳий, Раббимизнинг амрларини тўғридан-тўғри рад этади. Раббимиз Исо, ”Битиклар Мен тўғримда гувоҳлик беради (Юҳанно 5:39)” деб айтган. Шу йўл орқали, сиз Масиҳни била бошлайсиз. Каломдан бошқа манба йўқдир. Фақат Калом орқали Масиҳий улғая олади. Ҳўш, керакли вазиятда Руҳ онгингизга керакли оятларни жойлаштирганида Масиҳий ўзини қандай тутиши керак? Сиз нима қилишингиз керак? Ҳаворий, “Буни қабул қил! Бунга аҳамият бер! Бунга итоат қил! Буни рад этма! Бунга етарлича аҳамият бер!” демоқда. Бунга жиддийлик билан қаранг. Худонинг Руҳи мақсад билан сизга буни эслатади. Унга итоат қилинг. Биз Каломни Калом билан солиштиришимиз керак. Бунга аҳамият беринг, чунки бу мавзу жуда муҳим. Шайтон ҳам, баъзи оятларни келтириши мумкин, масалан, Раббимиз Исони васваса бўлган вазиятни эсланг. Лекин шайтон томонидан тилга олинадиган оятлар ҳеч қачон тўғри мувозанатда бўлмайди. Шайтон қўлидаги Руҳ қиличи мувозанатдан чиқиб кетган, ноқулай қуролга айланади. Раббимиз Исо Масиҳ саҳрода бўлганида, шайтон томонидан қилинган васвасани эсланг. Бу билан Исо Масиҳ бу мавзуга жуда яҳши мисол келтирган. Шайтон Исога, ”Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, айтгин, бу тошлар нонга айлансин! (Матто 4:3, Луқо 4:3)” деди. Исо шу заҳотиёқ, Руҳий қиличдан фойдаланиб, ”Тавротда: “Инсон биргина нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди (Матто 4:4, Луқо 4:4)”, деб жавоб қайтарган. Яъни, менинг жисмоний ҳаётим борлиғимнинг асосий қисми эмас. Мен ҳаётимга эмас, аксинча, Худо билан муносабатларимга қарашим керак. Бу жуда ҳам, муҳим оят, ” Инсон биргина нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди (Матто 4:4, Луқо 4:4)”. Шунда, шайтон Исони васваса қилиб бошқа йўл тутишни бошлади. Исонинг ёнига келиб, ”Яҳши, агар сен Калом оятларини ишлатадиган бўлсанг, унда мен ҳам, шундай қиламан. Забур китобида, бордию ҳавф-ҳатар вазиятига тушсанг, унда сени қўллаб-қувватлаш мақсадида Худо ўз фаришталарини юборади деб ёзилган” шунга ўҳшаш гаплар билан Уни васваса қилади. Оятда эса шундай ёзилган, ”Кейин иблис Исони Қуддусга олиб борди. Уни маъбаднинг тепасига турғизиб, шундай деди: – Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, Ўзингни бу ердан пастга ташла-чи. Чунки шундай битилгани бор: У Ўз фаришталарига сен ҳақда амр этгай Токи сени асраб қолсинлар. Улар сени қўлларида кўтариб кетар, Оёғинг ҳам, тошга қоқилмагай (Луқо 4:9-11)”. Лекин шайтонга қандай қилиб қарши туришни Исо билар эди. Исо жавобан, ”Ёзилгани бор…” деб давом эттиради. Бунга аҳамият беришингизни сўрайман. Исо ”Ёзилгани бор…”, яъни ёзилганки демоқда. Худойим, Сенинг каломинг ҳаётимиз нонига айлансин. Ҳақиқатинг, ҳар бир сўзинг ҳаётимиз пойдевори бўлсин. Каломингни юрагимиз варақларига ёзиб олайлик. Сенинг номинг улуғлансин. Омин!

Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top