2:53

Ҳар қандай фикрни Масиҳга бўйсундириб асир қиламиз

MP3

Салом азизлар. Ҳаёт билан бўлган муаммо, унга борлигича ва ҳақиқийлигича қарамаслигимиздадир. Ҳаёт орқали биз шу қадар алданиб қолиб, алламбало йўқ бўлган нарсаларга ишониб азоб чекамиз. Ҳаёт шу қадар бошқа тарзда кўзимизга кўринадики, ҳатто афсус чекиб бўлса ҳам, Худонинг Каломига мухтож бўлиб қоламиз. Ҳаёт, Худо қандай ифодалаган бўлса, у шундай. Ҳаётга Калом орқали назар ташласак, унинг нақадар тўғри эканини, ва катта аниқлик билан содир бўлаётган нарсаларни кўрсатишига ва ортида ётган ёлғонни ҳам, қандайлигини билиб олишимиз мумкин. Буларнинг ҳаммаси руҳий қурол-аслаҳага эга бўлишнинг бир қисмидир, яъни Масиҳни бўлган вазиятингизга маъқул келиши. Бу ишлар эса, онгингизда аллақачон амалга ошиб бўлган.

Солиҳлик совутини кийиб олиб нималар қиласиз? Исо Масиҳ ҳақида ўйлаб, Унинг сизга берилган солиҳлиги сиз учун нимани англатишини ўйлайсиз. Руҳнинг қиличини қўлингизга олганингиздачи? Худо Каломининг баъзи парчалари бирданига ярақлаб онгимизга келишини ва маълум бир вазиятларга тушиб қолганимизда ўша заҳотиёқ, бу оятлар ва ҳақиқатлар дойим ёрдам бериб келганини кўрган эдик. Яна бир бор айтаман, буларнинг ҳаммаси онгимизда амалга ошиб бўлган. Аввалам бор, буларни англаб етиш учун бир оз вақт керак бўлади. Буни қандай қилиш кераклигини ўрганиб олишимиз лозим. Билиб олганимиздан кейин, бу жараён анча тезроқ кечишни бошлайди.

Бир лаҳза ичида, дуч келган муаммоимизнинг ечимига йўл топиб олишимиз мумкин. Бу эса, Павлус Коринфликларга йўллаган иккинчи мактубида, “Ҳар қандай фикрни Масиҳга бўйсундириб асир қиламиз (2Коринфликларга 10:5)” деганига ўҳшайди.

Яна бир бор шуни таъкидлашим лозимки, буларнинг ҳаммасини онгимизда амалга оширамиз, чунки ўйлаб туриб амал қилмаслик ҳавфлидир. Агар ўйлаб туриб бирон бир амалга келмасак, унда бу қилмишимиз билан одамийилк табиятимиз устидан зўравонлик қилган бўламиз. Бу йўналишда кўпгина Масиҳийлар издан чиқиб кетади. Улар Ҳушҳабарнинг кўпгина ҳақиқатларини, таълимотларни ўрганиб олишади, буюк фактлар ҳақида фикр юритишади, лекин уларни ҳаётда ишлатишмайди. Айтиб ўтганимдек, бу жуда ҳавфли, яъни биз одамлар, ўйлабгина қолмай амал ҳам, қилишимиз керак, буларнинг иккаласи шу тарзда кетма-кет келиши лозим. Биринчидан биз маълумотга эга бўламиз, кейин уни ҳазм қиламиз, қейин боғланишларни топиб бу ҳақда ўйлаймиз. Бу биринчиси. Кейин эса, ўйлаш ва ҳис этганимиздан сўнг амалга киришамиз. Ҳис-туйғуларимиз ва онгимиз иродамизга таъсир кўрсатиб бизни амал қилишга чорлайди. Бу эса одам ҳаётидаги нормал ва тўғри бажариладиган ишдир.

Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top