3:19

Ибодат аниқ бир мақсадга ойид бўлиши керак

MP3

Салом азизлар. Барча амалларимиз ўйлаш қобилиятимиздан келиб чиқади, ва шундай ҳам, бўлиши керак. Баъзан ўйламай туриб қилган ишларимиз ҳақида гапирамиз. Ёки бошқалар ҳақида, “бу ишни у ўйламай туриб қилди” деймиз. Аслида бундай қилишнинг иложиси йўқдир. Ўйламай туриб амал қилишнинг иложиси бўлмайди. Бундай деганда, биз кўпинча бирон бир ишга жиддийлик билан қаралмаганини ёки етарлича аҳамият касб этмай туриб қилинган ишни назарда тутамиз. Ҳақиқатда эса, бошида ўйламай туриб кейин амал қилишнинг иложиси йўқ. Лекин ўйлаб туриб амал қилмасликнинг иложиси бор. Ўйлаб туриб амал қилмаслик албатта ҳафсалани пир қилиш билан баробардир. Худди овқат пишириб уни ҳеч қачон емасликка ўҳшайди. Бу ҳудди умидсизликка ўҳшайди. Бу ҳудди мактуб ёзиб уни ҳеч қачон жўнатмасликка ўҳшайди. Бу билан дўстларингиз ҳурсанд бўлар, лекин ўзингиз бундан ҳомуш бўлган бўлар эдингиз. Биринчи навбатда ўйлаб, кейин эса ибодат қилиш керак.

Биринчи навбатда ибодат кейин эса руҳий қурол-аслаҳаларни кийиш керак деб айтилмаган. Айнан шу ҳато бўлган ишни биз қиляпмиз, шунинг учун ибодатга ойид ҳаётимиз бечора аҳволда. Агар Каломдаги ҳақиқатларни кетма-кетлигини бузмай амалга оширсак, бунинг амалий ёрдами каттадир. Ўйлашимча, кўпгина Масиҳийлар очиқчасига айтадиган бўлсалар, ибодатга оид ҳаётлари билан ҳурсанд эмаслар. Улар етарлича ибодат қилишмаслигини сезишади. Ҳаммамиз ҳам, баъзида ўзимизни яҳшилашга ҳаракат қиламиз. Баъзида ибодат қилиш учун кўпроқ вақт ажратишга ва ибодат сонини кўпайтиришга жон куйдирамиз. Баъзида эса, ибодат жадвалини тузиб унга итоат қилишга ҳаракат қиламиз; ёки узун рўйҳатлар тузиб, унга исмларни, жойларни ва лойиҳалар номларини киритиб қўйиб, ибодат қилганимизда уларни эслаймиз ёки ибодат ҳизматимизда кўпроқ фойда келтириш мақсадида ўз аҳлоқимизни ўзгартиришга ҳаракат қиламиз. Бошқа сўз билан айтадиган бўлсак, биз амал қилишдан бошлаймиз, лекин бу билан биз нотўғри жойдан бошлаган бўламиз. Шу тарзда иш тутиб, одамийлик табиятимизга зўравонлик қиламиз. Бошлаш керак бўлган жой амал қилиш эмас, аксинча, биринчи навбатда ўйлашдан бошлаш керак.

Одам ҳаётининг асосида дойим шундан бошлаш керак, Павлус ҳам, шуни тавсия қилмоқда. Худонинг қурол аслаҳасини кийиб олганимиздан кейин ибодат келади. Бу эса ишлар кетишининг нормал ҳолатидир. Бу ерда мен, Масиҳийлар интизомга муҳтож эмас демоқчи эмасман, аксинча, интизомга муҳтожмиз. Иродамизни олиб уни бирон бир масалани ечишга қаратмаслигимиз керак демаяпман. Аввалам бор имонимизнинг маъноси ҳақида ўйланг, шунда ибодат қилиш табиий тарзда амалга ошиб, бориб-бориб осонлашади. Ишлар шу тарзда кечадиган бўлса, ибодатларингиз маънога тўлади. Бу эса керакли бўлган ибодатга айланади. Ҳозирда кўпчилигимиз ибодат қилганда шундай муаммоларга дуч келамиз, шундай эмасми? Ибодат имонимиз муҳимлиги ҳақидаги ўйлашдан бошланиши керак. Бу эса, ибодатингизни чуқурроқ қилади, унга маъно қўшади. Ибодатларингиз аниқ бир мақсадга ойид бўлиши керак.

Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top