3:16

Аёллар учун фойдали маълумотлар

MP3

Ассалому алайкум. Дугонажонлар бугун суҳбатимизни аёллар учун фойдали бўлган турли маълумотлар мавзусига бағишладик. Жуда кўп ишлайдиган аёллар уйда ўтиришни исташса, уйда ўтирадиган аёллар ишлашни исташади. Хўш сизнингча, уйда ўтириш яхшими? Уйда ўтириш тиним билмай ишлашдан зарарлироқдир. Германиялик руҳиятшунослар фикрича, куни бўйи уйда қамалиб ўтирган одам, руҳий кучланиш, тушкунликка берилувчан бўлар экан. Уларн бунинг устига жиззаки бўла бошлайдилар. Руҳиятшунослар айтишича, узоқ вақт уйда ўтирган одам, кўчага чиқишга қўрқув ҳис қила бошлайди. Корхона, ишхоналардаги ишчанлик муҳити, муносабат, муомала ва ҳаракатлар инсонни ўзини ҳимоя қилишга, англашга ўргатади, ичидаги зардобларни қисиб чиқаради. Уйда ўтирганлар эса ўзларини ҳимоясиз сезадилар, ичга ютилган аламлар уларни тушкунликка, ёлғизликка етаклайди.

Яна бир маълумот. Италия оилаларида она ва ўғилни бир пайтлар боғлаб турган киндик боғи ҳеч қачон узилмайди, деб рамзий маънода айтишар экан. Агар эркак киши 40 ёшида ҳам «онасининг ўғилчаси» бўлиб қолса, унда билингки, у ҳақиқий Италиялик эркак. Оилашунус мутахасисларнинг аниқлашича, вояга етган италиялик эркакларнинг ярми, уйланганми, сўққабошми, ўз ҳаётини суюкли онажонларисиз тасаввур қила олмайдилар. Ҳар куни у-бу нарсада маслаҳат сўраб сим қоқадилар. Бундайларни «умрбод болалар» дейишади. Италияликлар 27 ёшидан мустақил ҳаёт кечира бошлайдилар. Оврўпо ўлчамлари бўйича бу жуда кеч, Франция, Англия, Германияда болалар 21-22 ёшидаёқ ҳаёт тўлқинларида «эркин сузиш»га қўйиб юборилади. Бунинг албатта ҳеч зиёни йўқку-я, лекин бундай «онасининг ўғилчаси» бўлиш, онага кучли руҳий қарамлик – мамлакатдаги кўп ажралишларнинг, оилавий можароларнинг бош сабаби бўлиб келмоқда.

Агар машинани эркаклар эмас аёллар бошқарса, нима дейсиз? Бунинг ҳам ўзига яраша ижобий ва салбий томонлари бор. Бу ҳақида эркакларнинг фикрини сўраб кўринг. Бироқ ҳозирги маълумотимиз машина бошқариш ҳақида эмас, сотиб олиш ҳақида. Маълум бўлишича, машина ҳақида яхши маълумотга эга бўлган аёллар машина сотиб олиш пайтида ўзларини эркаклардан кўра оқилроқ тутар эканлар. Аёллар бундай пайтда етти ўлчаб бир кесадилар. Машинанинг ҳусусиятлари, қулайликларини ҳисобга оладилар. Эркакларни эса машинанинг ранги, фасони, ўта замонавий шакли, салондаги шароитлари қизиқтиради. Улар машинада керилиб юришни ўйлаб ҳарид қиладилар. Аёллар сотиб олган машина эса арзонроқ, қулайроқ ва пишиқроқ бўлиб, эгасига узоқ йиллар хизмат қилади.

Болаларимизнинг мусиқа билан шуғулланишини истаймиз. Уларнинг билимли ва маданиятли инсонлар бўлиб етишишига умид қиламиз. Америкалик олим ажойиб бир ташаббус билан чиқди. Барча янги кўзи ёриган оналарга Моцарт куйлари ёзилган пластинка совға қилишни таклиф этди. Тадқиқотларга кўра, чақалоқларга энг яхши даво мусиқа экан. Бунда куй исталган бастакорники бўлиши мумкин. 6 ойлик гўдак мусиқанинг «яхши-ёмон»ини фарқлай олар экан.

Шифокор, эмизикли оналар гўдагини кўпроқ эмизса, кўкрак раки хавфи камроқ эканини айтишмоқда. Ундан ташқари узоқ вақт, тўйиб эмган болалар мактабда математика ва бошқа фанлардан яхши ўзлаштирар эканлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top