3:11

Сузишнинг ҳосияти

MP3

Ассалому алайкум қадрдонлар. Мен Лола бу сафар ҳам сизларга фарзандларимиз ҳаётида сузишнинг аҳамияти ҳақида суҳбатлашмоқчиман. Спортнинг бу тури мени жуда ҳайратга солади. Табиатнинг неъмати бўлган сув, инсон саломатлигига жуда катта фойда келтиради. Сувда сузиш билан унчалик кўримсиз бўлган қоматлар гўзаллашади. Сув худди ҳайкалтарошдек, кишидаги кўримсиз жойларни силлиқлаб, чиройли шаклга келтиради. Сузиш бўйича бир спорт устаси менга шундай деган эди: «Ўсмир болаларнинг сузиш билан шуғулланиши уларнинг келажакда ҳам соғлом ҳам кўркам, елкадор йигит бўлишларига ёрдам беради.» Қайси она ўз ўғлининг соғлом ва кўркам йигит бўлишини истамайди дейсиз. Келинг мен сизга қадим бир ибратли масални айтиб берай.

Бир Амир ўз ўғлини ўқитиш, ҳунар ўргатиш учун устозлар ёллайди. Бир қанча вақтдан кейин ўғлининг устозларига шундай дейди: «Бу ўргатган ҳунарларингизни зарур вақтда ўғлимнинг ўзи қилишга мажбур бўладиган, унинг учун бошқалар қила олмайдиган ҳунарни ўргатмабсизлар», деганда, устозлар: «У қандай ҳунар, ҳурматли Амир», деб сўрашади. Ота: «Сувда сузмоқликдирки, буни бошқа одам ўғлим учун қила олмайди», дейди. Шундан сўнг устозлар шаҳзодани сузишга ўргатишибди.

Сузши билан шуғулларган болаларнинг бўй ўсиши, сузиш билан шуғулланмаган болаларнинг бўй ўсишидан юқори бўлади. Ундан ташқари жисмонан бақувватлиги ошиб, иш фаолияти ҳам юқори бўлади. Бу маълумотлар ҳам сузиш машқларини янада кенг оммалаштиришни тақозо этади.

Сузишни ўрганиш ҳеч қачон кеч бўлмайди. Болаларга сузишни ўргатиш 5-6 ёшдан бошлаб тавсия этилади. Шунда бола соғлом ва бақувват бўлиб ўсади. Сузишни тажрибали мутахассислар назоратида ўрганиш керак, айниқса сувнинг маълум ҳароратига, берилаётган машқларнинг меъёрига, организмнинг ўзига хос реакциясига , айниқса шуғулланувчининг шу даврдаги саломатлик ҳолатига, куз-қиш мавсумларида сурункали кечадиган касалликларга эътибор бериш керак. Бу касалликларга қуйидагилар киради, ички, ташқи қулоқнинг сурункали яллиғланиши, пиелонефритлар, гайморитлар. Агар фарзандингизда шундай касалликлардан бири кечаётган бўлса, бу вақт давомида сузиш билан шуғулланмай тургани маъқул.

Сузиш билан йил – ўн икки ой шуғулланиш мумкин. Кунлар исиши билан очиқ ҳавзаларда сувнинг ҳарорати 17-18 даража бўлганда чўмилиш мумкин. Сузиш учун энг яхши давр кундузи 11-13 ва шунингдек кечки соат 16-17. чўмилиш вақтини эса биринчи кунларда 5 минутгача давом эттирилади. Кейинчалик вақтни узайтириб борилади. Сувда сузиш вақтларини ҳам суъистемол қилмаслик керак. Дастлаб боланинг танаси сувга ва сув ичида бажариладиган ҳаракатларга кўникиши учун, дастлабки пайтларда сузиш вақти оз миқдордан қилиб белгилангани маъқул. Кейинчалик 5 минутдан қўшиб бориш ва орада иссиқ ҳаммомга кириш ҳам тавсия этилади. Бунда терининг касалликларга қарши чидамлилиги ошади. Ундан ташқари сузиш билан шуғулланиш даврида боланинг иммун тизими мустаҳкамланади, қон айланиши яхшиланади, юрак-қон томир тизим фаоллашади. Бу эса болалар ва ўсмирларнинг соғлом ўсишини таъминлайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top