MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Муқаддас Каломда Худованд севги ва муҳаббат ҳақида жуда кўп гапиради. Аммо Худо назарда тутган севгининг қандайлигини тушунмасангиз, бу севги қалбингиздан жой олмайди. 1 Коринфликларга 13 боб 1 оятда шундай ёзилган: “Агар мен инсонларнинг ва фаришталарнинг тилларида гапирсам-у, лекин севгим бўлмаса, жаранглайдиган мис чолғу, янграйдиган занг бўлиб қоламан. ” Бу ҳар томонлама тўғри ва ҳақиқатдир. Чунки ким учундир қилаётган яхши ишингиз муҳаббат билан бошқарилмаётган бўлса, ҳаммаси бекор. Бу оятни то Худованд ҳаётингизда мисоллар билан кўрсатиб бермагунча, тушунмайсиз. Каломда бу ҳақида батафсилроқ шундай дейилган: “Агар мен инсонларнинг ва фаришталарнинг тилларида гапирсам-у, лекин севгим бўлмаса, жаранглайдиган мис чолғу, янграйдиган занг бўлиб қоламан.

Narrator 2 Агар башоратгўй бўлсам, агар бутун сирлардан воқиф бўлиб, ҳар қандай илмни билсам, агар тоғларни кўчирадиган имонга эга бўлсам-у, лекин севгим бўлмаса, мен ҳеч нарса эмасман. Агар бутун ер-мулкимни тақсимлаб берсам, ҳатто баданимни ёндиришга топширсам-у, лекин севгим бўлмаса, менга ҳеч фойдаси йўқ. Севги сабрли ва кўнгилчандир. Севги ҳасад қилмас, кеккаймас, шишинмас. Севги бебошлик қилмас, худбинлик қилмас, аччиқланмас, кек сақламас. Севги ноҳақликка севинмас, аксинча, ҳақиқат ила шод бўлур. Севги ҳар нарсани кўтарар, ҳар йўлда ишонч ҳосил қилар, ҳар шароитда умид сақлар, ҳар нарсага тоқат қилар.” Ҳақиқий севги, хоч йўлидаги изланишда Исо Масиҳнинг юраги билан акс эттирилади. Яъни биз ўч олишга ҳаракат қилишимиз керак эмас, ёмонни яхшилик билан енгишимиз ва камтарликда яшаб, кўролмаслик, мағрурлик ва мақтанчоғликни бир четга улоқтиришимиз керак.

Narrator 1 Севги тинчликни сақлашда, ўз фойдасидан воз кечишда, ёмонликка яхшилик билан жавоб беришда ўзини акс эттириши керак. Бу — ҳақсизликка, муроса ва ёлғон ҳаракатларга кўзимизни юмишимиз керак дегани эмас. Биз учун қимматга тушса ҳам, ҳақиқат томонида қўрқмасдан туришимиз керак. Севги қадимда қилинган хамма гуноҳларни кечиради, натижаси бирданига кўринмаса хам, ишонишни ва сабир қилишни тўхтатмайди. Агар биз инъомларимизни шундай юрак билан бошқарсак, унда жамоамизда мақтанчоқлик, рақобат ва бўлиниш эмас, тинчлик ва бирлик подшохлик қилади. Калом давом этиб шундай дейди: “Севги асло адо бўлмас. Пайғамбарлар башорати бўлса, тамом бўлғуси. Тиллар бўлса, жим бўлғуси. Билим бўлса, бартараф бўлғуси. Бизнинг билимимиз ҳали тўлиқсиз, башорат қилишимиз тўлиқсиздир. Камолот келганда эса, тўлиқсиз нарса бартараф бўлажак.

Narrator 2 Мен бола бўлганимда, бола каби гапирар, бола каби фикр қилар, бола каби муҳокама қилар эдим. Вояга етгач, болаликни қолдирдим. Шу сингари, биз ҳозир гўё хира ойнага қарагандек кўряпмиз, лекин у вақтда юзма-юз кўражакмиз. Ҳозир мен қисман биляпман, лекин у вақтда ўзим билинганим каби билажакман. Эндиликда бу уч нарса қолади: ишонч, умид, севги. Севги эса энг аълосидир. Пайғамбарчилик, номаълум тилдаги ибодат, билим ва бошқа инъомлар Коринф жамоатида муҳим саналган, камолот келганда эса, тўлиқсиз нарса бартараф бўлган. Улар, ўзларича муҳим аҳамиятга эга эмас, улар бизни Худо халқининг жамоасидек, мустаҳкам қилиш учун берилган. Бу инъомлар берган нарсалар, қачонки биз янги ер ва янги осмонда Худонинг олдида У билан юзма-юз турганимизда охиригача очилади. Худога бўлган ишонч, Ундаги имон умиди ва севги абадий бор бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top