3:35

Яхши натижа учун

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нима учун салбий суҳбатлар ва танбеҳлар ижобийларига нисбатан бизни кўпроқ таъқиб этади? Harvard Business Review’ шу мавзудаги қизиқ мақоласи билан бўлишди. Раҳбарият танқиди, ҳамкасблар билан баҳслашувлар, дўстлар билан келишмовчиликларни анчагача унута олмай юрамиз. Мақтов эшитиб, ҳамжиҳатликда ишлаган ой-кунларимизни эса тезда ёддан чиқарамиз. Агар сизни дангаса, масъулиятсиз дейишса, барча ижобий жиҳатларни унутиб, хафа бўласиз ва бу ҳолат анчагача сизни тарк этмайди. Сизнинг нақадар истеъдодли, ҳалол эканлигингиз айтилган ёки сиз билан фахрланишлари тан олинган ҳолатларни эса унутиш осон. Манбада таъкидланишича, бу маълум бир маънода кимёвий реакцияларга боғлиқ экан. Инсон танқид қилинганида, рад этилганида ёки қўрққанида организм катта миқдордаги кортизолни ишлаб чиқаради.

Narrator 2 Инсон янада таъсирчан бўлиб қолади ва салбий омилларга кескин реакция билдиради. Унга суҳбатдошининг сўзларида катта душманлик кайфияти сезилади, ҳатто бу ҳақиқатдан йироқ бўлса ҳам. Бундай таъсир 26 соат давом этади ва ёқимсиз мулоқот хотирада чуқур ўрнашиб қолади, шу у боис бизнинг келажакдаги хатти-ҳаракатларимизга сезиларли таъсир кўрсатади. Биз бу ҳақида қанча кўп ўйласак, унинг таъсири ҳам шунча узоқ бўлади. Ижобий шарҳ ва ёқимли суҳбат ҳам кимёвий реакцияни келтириб чиқаради. Бундай муносабат организмда окситоцин (инсонда мулоқот ҳамда ҳамкорлик қилиш ва ишонч хусусиятларини оширувчи яхши кайфият гормони) ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. Бироқ гап шундаки, окситоциннинг метоболизм даври кортизолдан анча қисқа, шунинг учун унинг таъсири ҳам у қадар кучли ва давомли эмас.

Narrator 1 Раҳбарларнинг ҳар бир мулоқотга эътиборли бўлиши кераклиги «суҳбат кимёси» билан изоҳланади. Кортизол даражаси ошадиган алоқа шакллари «мулоқот интеллектуал даражаси»нинг пасайишига олиб келади — у C-IQ сифатида қайд этилади — яъни унда инсон ишга киришиш, янгича фикрлаш, ҳамдардлик, ижодкорлик, жамоада ишлашга тайёрлик хусусиятларини йўқота бошлайди. Сиз қандай ходимсиз? Идорадан ҳаммадан охири кетиб, уйда ҳам ишдаги вазифаларингизни бажаришда давом этсангиз, ўзингизни суперсамарали ходим деб ҳисобламасангиз ҳам бўлади. Аксинча! Ишбилармон ва стратегия директори Максим Юрин нима учун режадан кўп ишлаш ходимнинг намунали эканлигидан далолат бермаслигига изоҳ беради. «Лайфхакер» шу ҳақидаги мақола билан бўлишди. Сиз жуда кўп ва қаттиқ ишлайсизми? Кўпинча кечгача ишхонада қолиб кетасизми? Дам олиш кунларига ҳам қўшимча иш оласизми?

Narrator 2 Яқинда бир бўлимнинг ишини қаҳрамонларча тугатиб бердингизми? Сизнинг вазифаларингизни яхшироқ бажарадиган одамни топиш қийин бўлгани боис ҳамма ишни ўзингиз бажаришингизга тўғри келадими? Атрофдагилар эса дангаса ва ўртача ишчилар: ахир улар иш кунларини белгиланган вақтдан атиги ярим соат кейин тугатишади, баъзан эса умуман ўша вақтнинг ўзида кетишади, вазифаларини эса бошқаларга юклашади! Бир қарашда ҳаммаси ажойибдек: ходим бошқалардан кўп иш бажаради, ўз иши учун куйинади, қийинчиликлардан қўрқмайди — мўъжиза! Бироқ бу мўъжиза эмас. Нима учун дейсизми? Бундай иш темпига узоқ вақт амал қилиш қийин, фақат саноқли одамларгина бунинг уддасидан чиқишади. Қолган 99 фоизи эса куйиб кетади. Одатда бир неча ойдан сўнг узилишлар бошланади: ишчи ўз фаолият соҳасидаги позициясидан қониқмайди. Бундай инсон ҳамма режадан кўп ишлаш ва барчасига улгуришга ҳаракат қилиб, ўзини ўққа-чўққа ура бошлайди. Керагидан ортиқча ишни ўз зиммаларига олишади. Улар дам олишни билмаганликлари учун, тез орада бутунлаш ишларидан совиб қолишади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top