Narrator 1 Ассалому алайкум. Ёшимиз улуғлашган сайин танамиздаги турли ўзгаришларни сеза бошлаймиз, буни бир сўз билан «қариш жараёни» деб аташ мумкин. 30 ёшга бориб баъзиларда кўзойнак тақишга эҳтиёж туғилади, 40 ёшга келиб эса аввалги вазнни сақлаб қолиш борган сари қийинлашаётганини англаймиз, 50 ёшга бориб — болалар билан фаол ўйнай олмаётганимизни сеза бошлаймиз, 60 ёшга бориб эса — дастурхоннинг нариги томонида ўтирган кишининг бизга нима деётганини яхши эшита олмай қолишимиз мумкин. Тананинг қаришига оид кўплаб назариялар мавжуд, лекин энг машҳурлари — иккита. Биринчи назарияга кўра, ҳаётнинг давомийлигини ДНК генлар орқали белгилайди. Иккинчи назарияга кўра, бизнинг организмимиз ҳамда ДНК вақт ўтган сайин сўлғинлашади ва бир кун келиб, ўз вазифаларини бажара олмай қолади.
Narrator 2 Мия қариши -Ёш ўтган сари мия ҳажми кичраяди. Бунинг турли изоҳлари бор. Улардан бири — ҳужайралар тузилмаси эскириши натижасида уларнинг ўлими. Баъзилар буни мияга келиб тушувчи қон ҳажмининг қисқариши деб изоҳлайди, бу қон томирларидаги ўзгаришларга боғлиқ. Умуман олганда, бу инсоннинг хотирасига таъсир кўрсатмайди, зеро мия бу ўзгаришлар ўрнини тўлдириш хусусиятига эга. Сиз нейропластика ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Бу миянинг янгиланиш жараёнини билдирувчи атама. Инсон янги тажриба ва янги билимга эга бўлганида асаб ҳужайралари ичида янги йўллар пайдо бўлади. Мушак кучидаги ўзгаришлар -Улғайганимиз сари инсоннинг мушак тўқималари ҳажми ва кучи ҳам камаяди. Бир кунлик йўқотилган мушак массаси ўрнини тўлдириш учун кекса киши тахминан икки ҳафта давомида жисмоний машқлар бажаришига тўғри келади.
Narrator 1 Инсон фаоллиги пасайса, мушак массаси янада кучли қисқариши мумкин. Бу нормал қариш жараёни доирасидан ташқарига чиқиш ҳисобланади. Суяклар мустаҳкамлиги -Организм қариган сайин у таом истеъмолидан камроқ кальций ўзлаштира бошлайди, бу эса суяклар мустаҳкамлиги учун ҳаётий муҳим аҳамиятга эга. Гормонлардаги ўзгаришлар ҳам суяклар мустаҳкамлигига таъсир кўрсатади. Кекса кишилар қуёш остида камроқ вақт ўтказишади, натижада организмда D витамини етишмовчилиги сезилади. Бу эса, ўз навбатида, кальцийнинг сўрилишини камайтиради. Катта ёшли инсонлар жисмоний машқлар билан шуғулланишлари муҳим. Бу нафақат мушак тонусини сақлашга ёрдам беради, балки суяк тўқималари мустаҳкамлигига ҳам таъсир кўрсатади, натижада кексаларда қулаш ва бирор бир аъзонинг синиш хавфи камаяди. Одамлар кўпинча кўриш қобилияти пасайишини биринчи бўлиб сезишади.
Narrator 2 Қариш жараёни доирасида кўз линзалари қаттиқлашади, кўздаги асаб ҳужайралари ва суюқлик миқдори камаяди. Бунинг натижасида яқин орадаги объектларга диққатни қаратиш, яхши ёритилмаган иншоотларда бирор нимани кўриш қийинлашади. Баъзи инсонлар эса бу ёшда бесўнақайдек туюлиши мумкин, чунки улар предметлар орасидаги масофани тўғри баҳолашлари қийин бўлади. Эшитиш қобилиятининг ёмонлашуви юқори частотали товушларни қабул қилишдаги ўзгаришларда намоён бўлади. Сўзларни ажратиш қийинлашади. Бундай вазиятларда баланд овозда сўзлашиш ёрдам бермайди, яхшиси секинроқ ва тушунарлироқ гапиришга ҳаракат қилинг. Таъм ва ҳид билиш қобилиятлари ҳам ёш ўтган сайин ёмонлашади. Бунга уларнинг ўткирлигига масъул ҳужайралар сонининг қисқариши сабаб бўлади. Ёшлигимиздаги ҳаёт тарзимиз кексалик давримизни белгилаб бериши мумкин. Шундай экан, фаоллик йўлини танлаб, қариш жараёнига ижобий мослашинг.