3:22

Компьютердан фойдаланиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун ҳаёт техника тараққиёти воситалари ёрдамида шиддат билан олға одимлаб бормоқдаки, билим олиш ва муваффақиятга эришиш учун улардан фойдаланмасликнинг иложи йўқ. Шу билан бирга ота-оналар ҳам уларни фарзандларига чеклаб қўёлмайдилар. Бироқ уларни самарали фойдаланишларига ёрдам беролишлари мумкин.Яқинда ўтказилган тадқиқотлар мактабга компьютер ёрдамида тайёрланувчи болалар ҳақиқатдан ҳам дарсларда яхши натижалар кўрсатишини тасдиқлаган. Қишлоқ жойларида Head Start дастури (АҚШда кам даромадли оилалар фарзандларининг тўлақонли ривожи учун давлат томонидан тақдим этилувчи бепул дастур) бўйича таҳсил олувчи 122 нафар боғча ёшидаги бола иштирок этган тадқиқотда тажриба гуруҳидаги болаларга 15-20 дақиқа давомида компьютерда ривожлантирувчи таълим дастурлари билан ишлаш имкони берилган.

Narrator 2 Назорат гуруҳидаги компьютерсиз болалар эса стандарт дастур бўйича ўқишган. Ўқувчилар тадқиқот бошланишида ва 6 ойдан кейин стандарт 4 тест синовидан ўтишган. Бу уларнинг мактабга тайёргарлигига баҳо беришга имкон берган. Тадқиқот якунларига кўра, компьютер билан ишлаган болалар мактабга тайёргарлик бўйича яхшироқ натижа кўрсатишган. Уларнинг ақлан ривожланиши компьютер билан ишламаган болаларга қараганда анча яхши кечган. Нафақат мактабда, балки уйда ҳам компьюетрдан фойдаланувчи болалар эса ундан-да юқори кўрсаткичларни намоён этишган. Ҳамма нарса меъёрида бўлгани маъқул, албатта. Компьютер қаршисида кўп вақтини ўтказувчи катталар каби болалар ҳам бир қатор касалликларга чалиниши мумкин. Бунга уларнинг бир ҳолатда узоқ ўтириши сабаб бўлади. Бундан ташқари, уларнинг кўриш қобилиятида ҳам камчиликлар юзага келиши аниқ. 

Narrator 1 Яна бир муаммога эътиборни қаратсак — компьютер, электрон китоблар ва смартфонларга ҳаддан ташқари кўп вақт ажратиш. Барча рақамли қурилмалар ўзидан муайян даражада кўк рангни таратади. Бу келажакда жиддий кўз касалликларини келтириб чиқариши мумкин. Олимлар ва тиббиёт ходимлари электрон қурилмаларнинг болаларга зараридан хавотирдалар. Улар ушбу муаммо ечимини топишнинг самарали усулларини топишга ҳаракат қилишмоқда. Шу боис тиббиёт ходимлари болалар билан шу мавзуда суҳбатлар ўтказиш ва уларга компьютер қаршисида қанча вақт ўтказиш кераклигини белгилаб беришни тавсия қилишади. Болаларнинг кўриш қобилиятига компьютернинг салбий таъсирини қандай камайтириш мумкин?  Бош орқа ёки олди томонга бурилмаслиги керак, компьютер экрани эса кўздан тахминан 15 даража пастда жойлашиши керак.

Narrator 2 Елкаларни тик тутиш лозим. Бола клавиатура томонга эгилмаслиги керак. Қўллар елка кенглигида, оёқлар полда, тиззалар эса тахминан 90 даражага букилган бўлиши мақсадга мувофиқдир. Кўплаб экспертлар ҳар 20-30 дақиқада компьютердан дам олишни тавсия қилишади. Танаффус пайтида ўриндан туриб, жисмоний машқларни бажариш фойдадан холи бўлмайди. Кўк рангнинг зиёнини камайтиришнинг энг яхши усули – махсус, кўк рангдаги нурларни блокловчи линзалардан фойдаланиш. Кўзойнак ишлаб чиқаришга ихтисослашган бир қатор компаниялар айнан мана шундай линзаларни тақдим этишмоқда. Шундай экан, кўзойнак сотувчи оптик салонлардан кўк ранг таъсирини камайтирувчи линзаларни харид қилинг.  Экспертларнинг фикрича, китоб ёки журнал мутолаа қилишдан кўра компьютер экранига тикилиб ўтириш кўпроқ кўзнинг чарчашига олиб келар экан. Ота-оналар фарзандларига компьютердан тўғри фойдаланишни ўргатишлари керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top