Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Бирор жойга бориш учун икки йўлдан бирини — узун ёки қисқа йўлни танлаш керак бўлса, ишончим комилки, ҳамма иккинчисини танлайди. Тасаввур қилинг, баҳор тонги дераза олдида ўтириб, иссиқ роҳатбахш кофе ичиб ташқарини томоша қиласиз. Ташқарида боғингиздаги дарахтлар ва гуллар яшнаб турибди. Қандай ажойиб! Аммо Масиҳга эргашиш ҳам мана шундай роҳатбахш бўлгандайди!? Масиҳга эргашиш қийин, аммо унинг мукофоти шунга арзийди. Ҳаётда жуда кўп қисқа йўлларни кўргансиз, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам ёмон эмас. Аммо бошқалари бизнинг руҳий ҳаётимизни сўндирадиган даражада ёмон. Биз ҳаёлда ҳеч қандай қийинчиликсиз, “ажойиб” натижага эришишни истаймиз. Худони мамнун қилишни истаймиз, аммо ҳаётимизда ноқулайликлар бўлишини истамаймиз. Исо Масиҳ имон йўлида қисқа йўл бўлмаслиги ҳақида аниқ қилиб шундай дейди:
Narrator 2 “— Омочни тутиб, ортига қараган биронта одам Худонинг Шоҳлигига лойиқ эмас.” Ҳаётимизни Худога топшириш онларида ҳеч ким қийинчиликдан қочолмайди. Исо Масиҳга эргашган инсон эски ҳаётини ташлаб, бутунлай янги инсон табиатини қабул қилиши ва йўлида учраган ҳар қандай қийинчиликни Худонинг мадади билан қабул қилиши керак. Биз Масиҳга юз бурганимизда ишимиз энди бошланади. Аммо бу эргашиш шунга арзийди. У ўз ортидан эргашганларга шундай дейди: “Сизларга чинини айтайин: ким Мен учун ва Хушхабар учун уй–жойини, ака–укаларини, опа–сингилларини, ота–онасини, болаларини ёки далаларини ташлаб кетса, у бу дунёнинг ўзидаёқ юз ҳисса ортиқ уй–жойларга, ака–укаларга, опа–сингилларга, оналарга, болаларга ва далаларга эга бўлади, шу билан бирга қувғин ҳам қилинади. Нариги дунёда эса абадий ҳаётга сазовор бўлади.”
Narrator 1 Аммо адашманг, Масиҳ тўғридан-тўғри ота-онани, қариндош уруғни бемеҳрлик қилиб ташлаб кетишни назарда тутмаяпти. Агар иложсизликда, танлаш керак бўлса Масиҳни танлаганларга “бу дунёнинг ўзидаёқ юз ҳисса ортиқ уй–жойларга, ака–
укаларга, опа–сингилларга, оналарга, болаларга ва далаларга эга бўлади, шу билан бирга қувғин ҳам қилинади. Нариги дунёда эса абадий ҳаётга сазовор бўлади”, демоқда. Ахир дунё ва шу билан бирга баъзида оиламиз ҳам ҳақиқатни тушунмаганидан биздан айрилади-да. Масиҳга эргашиш жуда мураккаб, аммо У бизга Муқаддас Руҳни берган ва бу эргашишнинг натижаси тўлиқ, Худо тинчлиги ва шодлигига тўла абадий ҳаётдир. Тасаввур қилинг, бир ишингизни битириш учун икки йўл бор: бири хужжатларга амал қилиб, қонуний ва албатта қийин, бир неча кунлар талаб этадиган йўл. Иккинчиси, керакли одамга озгина пул бериб, ишингизни бир-икки соатда ҳал қилиш.
Narrator 2 Хўш, қайси бирини танлайсиз? Агар биринчи йўлни танласангиз, сизнинг ишингиз билан шуғулланадиганлар ҳам пул олмаганликлари учун гарчи бу иш унинг вазифаси бўлса ҳам, бажариб беришни истамайди. Биринчи йўлни тутсангиз, ишингиз ҳал бўлмаслиги ҳам мумкин. Иккинчи йўл, осонроқ қўринади. Бунинг устига иккинчи йўлни танлашимизга ҳам етарлича баҳоналаримиз бор. Аммо Худованд биздан биринчи, қийин аммо қонуний, ундан ташқари Худога ишончимизни синайдиган йўлдан боришимизни истайди. Бундай ҳолатда ўз оромингиздан кечиб, ҳузур-ҳаловатингизни қурбон қилиб, Худо истаганидек йўл тутсангиз, Худованд ҳам жим ўтирмайди. У сизга бу йўлда ишингизни осон кечишига ёрдам бериб, кейинги сафар худди шундай қилишингизга керак бўладиган баъзи тажрибаларни ҳам беради. Шундай қилиб кўринг ва Худонинг мададини ҳис қилинг.