3:28

Васвасалар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Имонли ҳаётида энг кўп қоқинтирадиган нарса бу васвасалардир. Бугун Ёқуб 1бобда ёзилганларига диққат қилиб қараб чиқамиз. “Эй биродарларим, турли синовларга дучор бўлганингизда ўзингизни бахтли деб билинглар. Ахир, имонингиз синалганда сизлар сабр–тоқат қилишни ўрганасизлар. Бу ўзингизга ҳам аён. Ҳар қандай вазиятда сабр қилишни ўрганинглар, шунда етук, бекаму кўст, комил инсонлар бўласизлар.” Худованд оиласига кирган ҳар бир инсонни душманимиз иблис, тинч қўймайди. У қандай қилиб бўлса ҳам Худо фарзандларини йўлдан уриб, Худодан қайтариб олишни истайди. Иблис инсонни гуноҳ қилишга ундайди. Иблислар Шайтоннинг измидаги ёвуз руҳлар бўлиб, Худо фарзандлари йўлига тузоқ қўяди. Улар гуноҳни чиройли, лаззатли ва ажойиб қилиб кўрсатади. Бу алдовга ишонган инсон унинг тузоғига илинади.

Narrator 2 “Худонинг Руҳи яққол айтяптики, охирги замонларда баъзи одамлар имондан қайтадилар. Улар ёлғончи руҳларга ва жинлар таълимотига қулоқ соладилар.

Бундай таълимотни тарқатган одамлар риёкор ва ёлғончидирлар. Уларнинг виждони ўлган, гўё қиздирилган темир билан куйдирилиб йўқ қилинган.” Охирги пайтларда, дейди Калом, инсонлар Худонинг ҳақиқатидан юз ўгириб, турли ёлғонларга ишонишни бошлайдилар. Бугун ҳам Масиҳийчилик ниқоби остида турли ёлғон таълимотларни тарқатаётган иблис малайлари бор. Агар Худонинг Руҳига ва Нажотининг асоси ҳақидаги ишончга эга бўлмасангиз, осонгина уларнинг тузоғига илиниб қолишингиз муқаррар. Бундан ташқари шайтоннинг ҳийла ва тузоқлари кўп. Улардан бири бу – оғу. Оғу фақат наркотик ёки шунга ўхшаш кўринишда бўлади, деб ўйласангиз адашасиз. Бу оғу турли кўринишларда масалан – порнография кўринишида бўлиши ҳам мумкин.

Narrator 1 Худога улуғворлик келтирмайдиган ҳар қандай иш бу шайтоннинг тузоғи бўлиши мумкин. Шу ишлар орқали душман инсонларни ўзига қул қилиб олади. Калом шундай дейди: “Сизлар қўрқув руҳини эмас, ўғиллик руҳини олдинглар ва шу руҳ билан биз Худони “Азиз Ота”, деб чақирамиз.” Юқорида айтганимиздек, ҳар қандай оғуга ўрганиб қолган одам шайтоннинг қулидир. Бу қулликдан қутулишнинг ягона йўли бу – Исо Масиҳдаги Худо севгиси ва ҳақиқати. Иблис ва ёвуз руҳлар бор-йўқлигига ишонамизми, йўқми, улар мавжуд. Улар ўз ўлжаларини қул қилиб олгач, тинимсиз азоб беради. Исо Масиҳ жинга чалинган одамни шифолагани ёдингиздами? Бу руҳлар ўзлари эгаллаб турган танага шикаст етказади. Улар инсонни соқов, кар, кўр ёки фалаж қилиб қўйиши мумкин. “Шаббат куни Исо синагогаларнинг бирида таълим бераётган эди. У ерда ўн саккиз йилдан бери жинга чалинган бир аёл бор эди.

Narrator 2 У икки букилиб қолган бўлиб, қаддини умуман ростлай олмасди. Исо уни кўргач, ёнига чақириб деди: — Эй аёл, сен дардингдан халос бўлдинг! Сўнг аёлга қўлларини қўйди, шу заҳоти аёлнинг қадди тикланди–қолди. Аёл Худога ҳамду санолар айтди.” Эсингизда бўлсин, жинларнинг мақсади сизни йўқ қилиш. Каломда бунга жуда кўп мисоллар келтирилган. Улардан бирини эшитиб кўринг-а! “Шу тоғнинг ён бағрида

катта бир чўчқа подаси ўтлаб юрган эди. Жинлар Исодан: “Чўчқаларнинг ичига киришимиз учун бизга ижозат бер”, деб ёлвордилар. Исо уларга рухсат берди. Шунда жинлар бу одамдан чиқиб, чўчқаларга кириб олишди. Чўчқа подаси тик қияликдан кўлга ёпирилиб, чўкиб кетди.” Улардан озод бўлишнинг ягона йўли, Исо Масиҳга яқинлашиш ва Худонинг марҳаматини қабул қилиш.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top