3:40

Павлуснинг ҳаёти

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун сизлар билан Муқаддас Каломда исми жуда кўп бор ишлатилган ҳаворий Павлус ҳақида суҳбатлашишни маъқул топдик. “Ахир, қонуннинг ўзи мени ўлимга маҳкум қилди. Энди мен Худо учун яшай деб, қонун учун ўлганман. Мен Масиҳ билан бирга хочга михлаб қўйилганман. Энди яшаётган мен эмас, балки Масиҳдир. У менинг ҳаётимни бошқаряпти. Ҳали тирик эканман, Худонинг Ўғлига бўлган имон билан яшайман. Ахир, У мени яхши кўриб, Ўзини мен учун фидо қилган.” Шундай кучли ва имонга тўла сўзларни гапирган ҳаворий Павлус қандай одам бўлган экан? Павлус исми – юнончада кичкина ва камтар деган маъноларни англатар экан. Муқаддас Каломда ҳаворий Павлус ўз ҳаёти ҳақида гапирар экан шундай дейди: “Улар Масиҳнинг хизматкорларими? Мен бефаросатлик қилиб айтяпманки, уларнинг ҳаммасидан устунман. Заҳмат десангиз, мен улардан кўпроқ заҳмат чекдим.

Narrator 2 Зиндон десангиз, улардан кўпроқ зиндонда ётдим. Зарба десангиз, мен ҳаддан ташқари кўп зарба едим, ҳатто кўп марта ўлимга рўбаро бўлдим. Яҳудийлар томонидан беш марта бир кам қирқтадан калтак едим. Рим амалдорлари мени уч марта калтаклатдилар. Бир марта тошбўрон бўлдим, уч марта кемада ҳалокатга учрадим, бир кечаю кундузни денгиз бағрида ўтказдим. Кўп марта узоқ сафарларда бўлдим. Дарёларда таҳликада қолдим. Қароқчилар ҳужумидан ҳаётим таҳликада қолди. Ўз қондошлариму ғайрияҳудийлар туфайли таҳлика остида қолдим. Шаҳарда таҳлика, саҳрода таҳлика, денгизда таҳлика, сохта биродарлар орасида таҳлика! Мен анча меҳнат ва машаққат остида, кўп марта уйқусизликда, очлик ва ташналикда қолдим. Баъзан ейишга ноним, совуқда кийишга кийимим бўлмади.” У 2 Коринфликларга мактубида ўзининг хушҳабар йўлида қилган саёҳатлари ва бу саёҳатлар давомида турли хавф-хатарларга рўбарў келгани, қамоққа олингани ва калтаклар остида қолгани ҳақида ёзади.

Narrator 1 Шунга кўра, уни жуда кучли ва ғайратли одам бўлган деб айта оламиз. У жуда қўрқмас бўлган, чунки уни калтаклаб қувиб ҳайдашган, қамоққа ташланган жойларга яна қайтиб борган. Булар уни тўхтата олмаган. У ҳеч қачон ҳаётидан нолимаган, ҳамма азоблар ва қийинчиликларни Масиҳнинг ҳақиқий аскари каби енгиб ўтган. Ҳаммамиз ундан ўрнак олсак арзийди. Исо Масиҳ шахсан ўзи уни танлашидан олдин, у Таврот қонунининг билимдони ва тафсирчиси эди. У ўз эътиқодини тўғри ва ҳаққоний деб билар ва Худонинг юборган Масиҳини тан олмай, илк масиҳийларни тутиб жазолаш мақсадида астойдил ишга киришганлардан бири эди. У асл ҳақиқатни суриштирмай, ота-боболарининг эътиқодини кўр-кўрона ҳимоя қиларди. У Масиҳийлар ортидан тушиб, уларни тутиб зиндонга ташлар ва ҳатто ўлимга ҳам ҳукм қиларди. Аммо бир куни унинг ҳаётида кескин ўзгариш содир бўлди.

Narrator 2 Айнан қонунни ва Тавротни яхши билгани сабабли унинг ўзи ҳам Масиҳнинг издошига айланди. У биринчи асрда масиҳийликнинг кенг ёйилишига сабаб бўлган бир нечта миссионерлик сафарларини амалга оширди. Бундан ташқари биласизки, ҳаворий Павлус масиҳий жамоатларга 14 мактуб йўллаган. Бу мактублар Муқаддас Китобга киритилган ва ҳалигача хушҳабарнинг ишончли эканини исботлаб келмоқда. Павлус Юнон тилини ва маданиятини жуда яхши билган. Бу билими эса Худо хушҳабарини маъжусийларга етказишига ёрдам берди. У Масиҳ хушҳабарини маъжусийларга жуда таъсирли қилиб етказиб бера олган. Энг муҳими қанча қийинчилик кўрмасин, ўз қароридан ҳеч қачон афсусланмаган. Ҳақиқатни билиб олиш ва унга эга бўлиш — ҳаётида энг муҳим нарса эди. Масиҳийликни тарғиб қилишни у ўзи учун шараф деб билган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top