Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳар бир инсон болалигини эслар экан, албатта қандайдир бахтли ва ёқимли хотираларни эслайди. Албатта болаликда бир умр ёдимизда қоладиган қурқинчли ёки ёқимсиз воқеалар ҳам бўлиб туради. Бундай воқеалар бизнинг ҳаётимизнинг келгуси жараёнларини бошқарилишига қандайдир таъсир қилади. Бироқ бугун биз тингламоқчи бўлган гувоҳлик эгаси ҳаётида бўлган ўша воқеа бир умр Худога бўлган ишончини сақлаб қолишга ва мустаҳкамлашга сабаб бўлди. Бугун биз бўлишмоқчи бўлган инсоннинг гувоҳлиги афсуски, болалигидаги энг ёмон аммо шу билан бирга Худонинг қудратини ифодаловчи воқеани ҳикоя қилади. У гувоҳлигини шундай бошлайди: “Болалигим жуда кўп қийинчиликларга тўла ўтган. Биз камбағалликдан қийналардик. Оилада энг каттаси бўлганим учун энг оғир ишлар менинг зиммамга тушарди. Очлик. Бу жуда даҳшатли сўз. Қорнинг оч, аммо ейишга ҳеч нима йўқ.
Narrator 2 Оилада ҳамма азобланса, бундан ҳам оғир. Қўшни қишлоқда қариндошларимиз турарди. Баъзида овқат олиб келиш учун уларникига борардик. Қўшни қишлоққа борадиган йўл эса ўрмон ичидан ўтарди. Аммо афсуски йўлда тез-тез оч бўрилар изғиб юрарди. Мен боришимдан бир неча кун олдин шу йўлда бўрилар бир ўқитувчи аёлга ҳужум қилиб еб қўйишганини бутун қишлоқ гапириб юрди. Ҳар сафар у йўлдан ўтаётганимда жуда қўрқардим, аммо итоаткор қиз бўлганим ва оч қолган оиламни яхши кўрганим учун шу йўлдан ўтардим. Ўша куни яна шу йўлдан ўтаётганимда ўзоқдан душманимни пайқадим. Оч ва тишларини ғичирлатиб бир бўри мен томон келарди. Юрагим қурқувдан қотиб қолди. Ёдимга ота-онам айтиб берган Худонинг мўъжизалари ҳақидаги ҳикоялар тушди. Умидсизлик ва қўрқув ичида Худога ибодат қилдим. “Худованд, мени омон сақла. Сен ахирШедрах, Мешах ва Абиднехуни оловдан тирик олиб чиққан Худосан.
Narrator 1 Дониёр пайғамбарни шерлар тўла қудуққа ташлашганида йиртқич шерларнинг оғизларини боғлагансан. Сенга ишонган одамларни доим қутқариб, омон сақлагансан. Энди, Қудратли Худованд мени мана шу бўридан ҳимоя қил.” Шу сўзларни айтиб, йўлимда титраб давом этдим. Мен томонга тишларини ғижирлатиб келаётган бўри олдимга келганида худди қотиб қолгандек, тўхтаб қолди. Унинг олдидан юрагимда катта қўрқув билан ўтиб ортимга қарадим. У ҳали ҳам ўша ерда йиртқич қарашлари билан мени кузатиб қолди. Яна қанчадир вақт юриб, ортимдан югуриб келмаяптимикан деб ортга қарадим, аммо бўри ҳали ҳам ўша ерда турарди. Юрагим шодлик ва миннатдорликдан ҳапқирарди. Хурсандчиликда Худога ҳамду-санолар айтардим. У оиламга озиқ – овқат олиб келиш учун мени омон сақлади. Унинг қудратли ва меҳрибон Худо эканлигини ота-онам турли ҳикоялар билан ҳикоя қилиб беришганди.
Narrator 2 Аммо ўшанда мен биринчи бор Худованднинг нақадар қудратли ва ўта меҳрибон эканини ўз ҳаётимда кўрдим. Бу ва яна бошқа бир масал менинг ҳаётимда жуда катта рол ўйнади. Улар менинг руҳий ҳаётимнинг асоси бўлди десам ҳам бўлади. Ота-онам айтиб берган бир масал шундай бошланарди. Бир куни бир чол ўз набирасига ҳаётий тажрибасидан бир масални айтиб берган экан. “Ҳар бир одам ичида жанг кетади. Бу ҳудди ичингда икки бўри урушаётганга ўхшайди. Бир бўри ичингдаги ёвузликни: ҳасад, рашк, ачиниш, худбинлик ва ёлғонни акс эттирса, иккинчиси яхшиликни: тинчлик, севги, умид, ҳақиқат, яхшилик ва садоқатни акс эттиради. “Набираси эса ҳайрат ичида бобосидан сўрабди: Бобо, қайси бўри ғолиб бўлади?” Бобо ҳотиржамлик билан: “Сен қайси бўрини озиқлантирсанг, ўшаниси ғолиб бўлади.”