Narrator 1 Ассалому алайкум. Кўкрагим қаттиқ оғрияпти, қўлларим терлаган. Кўз ёшларимни зўрға тутиб турибман. Ҳиссиётларим жунбушга келиб, ўзимни ёмон ҳис қиляпман. Ибодатни бошқа давом эттиролмайман. Ҳолатимни тушунтириб бероладиган сўзларни тополмаяпман. Менимча Худо қалбимни кўриб турибди. У мени тушунади. Тўққиз ой олдин Худо менга яратиш, ўргатиш ва бошқариш борасида гапирди. Бу менда 13та антиқа аёллар ҳикоясини фотода тасвирлаш ғоясини уйғотди. Сизга яхшилаб тушунтириб берадиган бўлсам, мен тарих китобларни ўқишни ёқтираман. Тарихни ва қадим даврлар ҳақида ўрганишни ёқтирганим, Муқаддас Калом даврида яшаган аёллар ҳақида изланишлар олиб боришимга ва 8 йил Муқаддас Каломда исмлари зикр этилган аёллар ҳақида таълим беришга етаклади. Аммо Муқаддас Каломдаги ҳикоялар мақсадимнинг охирида турган масала эди.
Narrator 2 Ундан аввал Худованд мени юрагимга тарихдаги 13 аёл ҳаётини тасвирлаш иштиёқини солди. Менинг мақсадим бу аёлларнинг етакчи, ваҳий кўрувчи ва ўз даврининг ўта илғор вакилалари бўлгани ҳақида бошқаларга ўргатиш эди. Бошида ҳамма нарса яхши кетаётганга ўхшади. Худо фотографни, моделларни ва яхшигина нархга театрни ҳам ижарага олдим. Лойиҳамизни амалга оширадиган жой ҳам жуда яхши жойда жойлашган эди. Худо ҳар бир қадамимизда ўз мадади билан керакли нарсаларни етказиб бераётган эди. Аммо бир куни унинг етаклови тугади ва биз саҳрога тушиб қолгандек бўлдик. Кўргазма ташкил қилиш учун жой ижарага олдим, билетлар сотилди, очилиш маросимини ташкиллаштирдим, аммо баъзи эшиклар ҳали ҳам очилмаётган эди. Очилишига уч ҳафта қолган бўлса ҳам, бизни пул билан таъминлашга ваъда берган баъзи кишилар ҳалигача пулни етказиб бермаган эди.
Narrator 1 Ҳал қилиниши керак бўлган муҳтожликлар жуда кўпайиб кетди. Бошловчи учун тўлаш керак, меҳмонлар учун егуликка маблағ ва санъат галереяси учун тўланадиган пул ва ҳокозолар. Ҳамма муаммоларни ўз елкамга олиб ишларни ҳал қилишга ҳаракат қилдим. Аммо тез орада имоним кучсизлик қила бошлади. Кучим қолмаётгандим. Шунда тиз чўкиб, ибодатда Худога ёрилдим. Муаммолардан толиққан, кучли стрессда ва ақл ва имон ичимда курашаётган эди. Полда йиғлаб ўтирар эканман, онгимда бир кучсизгина аммо аниқ бир овоз гапирди. Агар бошқа нарсаларга пул йўқ бўлса, яхшиси билетлар пулини қайтариб бериб, кўргазмани бекор қилиш керак. Бу ўша ҳолатимда қилиниши керак бўлган энг маъқул йўл эди. Аммо бу қарорим ишонган нарсамга мутлақо қарши эди. Мен яна бошқа овозни эшитдим. Давом эттиравер. Расмларни ол, флайерларни тайёрла ва кўргазмани давом эттир.
Narrator 2 Жуда толиққан эдим, аммо Худонинг сўзлари юрагимнинг тубида қолган кичик чўғларни яна алангалатди. Ўша ҳафта жуда толиқтирарли ва узун ҳафта бўлди. Ҳали ҳам пул масаласидаги муаммолар ҳал бўлмаган эди. Худодан олган далдам билан қалбимда ҳотиржамлик бор эди. Муаммолар ҳал бўлишини кутар эканман, Исроилликларни ваъда қилинган ерга олиб кирган Ёшуа ҳақида жуда кўп мулоҳаза қилдим. Улар бу ер ҳақида ҳеч нарса билишмасди, аммо Худо уларга ваъда қилгани учун Унга бўлган ишонч билан ҳаракат қилишган. Улар жанг қилиш учун керак бўладиган ҳамма нарсалар билан қуролланишган эди, аммо ундан ҳам яхшиси Худо улар билан бирга эди. Менга исроилликларнинг Худога бўлган ишончи қувват берди. Улар ҳеч қачон “ваъда қилинган ер”ни кўришмаган бўлса ҳам, Худонинг ваъдасига кўра дарёдан кечиб ўтишди.