3:41

Худонинг чексиз марҳамати

MP3

Narrator 1Ассалому алайкум қадрдонлар. Бугун тинглайдиган гувоҳлигингиз яқин атрофингизда сиз билан ҳамнафас бўлиб яшаётган бир биродарнинг бошидан кечирганларидир. Худованд бизни танлаган экан, у ҳеч қачон бизни ташлаб кетмаслиги ҳақида ваъда берган, аммо афсуски, биз фарзандлар Худонинг қўлидан чиқиб, ўз билганимизча ҳаёт кечиришни истаб қоламиз. Худонинг режаси эмас, менинг режаларим тўғри, деб ўйлаймиз. Худонинг бошқарувига ишонмаймиз. Аммо адашганимизни кечроқ англаб етамиз. Биродар шундай қилиб гапини бошлади: “Мен Худодан миннатдорман. Ўшанда ҳам миннатдор бўлиб, қаноат билан, ўзимни ақлли билмай, Унга кўз тикишим керак эди. Мен ундай қилмадим. Имонга келганимнинг, Худованд менга нажот берганининг ўзи катта бир бахт эди. Худо эса бу бахтимга қўшимча қилиб, ажойиб турмуш ўртоғимни ва фарзандимни берди. Имонга келишимдан олдин бизнес билан шуғулланардим.

Narrator 2Кейин эса бизнесдаги нотўғри йўллар менга маъқул келмай ишимни ташладим. Худо билан бирга яшаш даврида оч қолмадим, яланғоч қолмадим, аммо доим пулга муҳтожлигим бўларди. Имонда жуда мустаҳкамман, бошқалардан илгарилаб кетдим, деб ўйлаб, аввалги шерикларимни ҳам Худога олиб келмоқчи бўлдим. Шу ниятда улар билан учрашувларимни давом эттирдим. Мен ёлғиз улар эса кўпчилик эди. Юрагимда ҳотиржамлик бўлмасада, уларга таъсир ўтказа оламан, деган ишонч билан муносабатларимни давом эттирдим. Бироқ мен адашган эканман. Улар кўпчилик бўлгани учун уларнинг таъсири меникидан кучлироқ бўлди. Энг аввало эски бизнесимдан келаётган пулларга қизиқиб, бизнесни яна йўлга қўйдим. Улар билан ҳамкорликда ишладим. Кейин эса пул топа бошлагач, ошналарим билан бирга чойхоналар, кафе ва ресторанларда ичиш, чекиш одатларимни яна қайтариб олдим.

Narrator 1Гуноҳнинг чорлови жуда ширин ва қаршилик кўрсатиш қийин бўлар экан. Бизнесимни яна ҳам ривожлантириш учун атрофдаги ошналаримдан қарз олдим. Назаримда тузган режаларим жуда ҳам ишончли ва самара берадигандек эди. Бу фикрларимни танишларим ҳам қўллаб қувватлашди. Афсуски, бундай бўлиб чиқмади. Тез орада бизнесим орқага кета бошлади. Қарзларимни тўлаш учун уйдаги қимматли ва қўлга илинадиган ҳамма нарсани сотишимга тўғри келди. Бироқ бу ҳам қарзларимни қоплай олмади. Шундай стрессли кунларда ҳаёлимга ёмон фикрлар кела бошлади. Шайтон мени бутунлай ўзига асир қилиб олганди. Агар қарзларимни тўлай олмасам, охирги вариант ўзимни ўлдириш эди. Ҳеч нима қила олмагач, Худонинг олдига келиб, унга ибодат қилиб ёлвордим: “Худойим, нима қилган бўлсам, фақат ўзим қилдим. Оилам ва фарзандларим менинг гуноҳим учун азоб чекишмасин.

Narrator 2 Фақат мени жазола. Мен тайёрман”, дедим. Шундан сўнг Худованд эртасигаёқ бир биродаримизни менга юборди. У билан тасодифан танишиб қолган бўлсак-да, суҳбатимиз охирида Худо уни мен учун юборганини сездим. Унга дилимдагиларни айтгач, анча енгиллашдим. У менга Худонинг режаси ва ниятини ошкор қилди. Буни ўзи ҳам билмасди, аммо Худованд унинг тили орқали “Мен сени ташлаб кетмайман ва асло тарк этмайман”, деди. “Сени севаман, эй Эгам, менинг қудратим. Эгам суянган қоямдир, менинг қалъам, қутқарувчимдир. …Эгамга илтижо қиламан, Ғанимларимдан У мени халос қилади. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Мени ўлим тўрлари чирмаб олганди, Бало–қазо селлари даҳшат ила босиб келганди. …Кулфатда қолганимда Эгамга илтижо қилдим, Ҳа, нола қилдим Худойимга. Оҳу нолам қулоғига етиб борди.” Ҳазрати Довуд саноси орқали ҳам Худованд унинг олдига боришим мумкинлигини айтди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top