Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азиз биродарларимиз билан яна мавзуларимиз орқали ғойибона бўлса-да учрашганимиздан бенихоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, бу саволни бутун дунёдаги миллионлаб аёллар ўзларига беришган ва беришда давом этишмоқда.
Охирги бир неча ўн йилликда ҳаёт сезиларли даражада ўзгарди, аммо аёлларнинг ҳаётидаги кўп нарсалар ўз ҳолича қолаверди. Ҳалигача дунёнинг кўп мамлакатларида аёлларга фақат уй юмушларини бажарувчи ва эркакларнинг жинсий эҳтиёжини қондирадиган иккинчи даражали инсонлар сифатида қарашади.
Улар жамиятнинг соясида яшашади, уларни гўёки ҳеч ким кўрмайди ва эшитмайди. Кўпинча аёллар маълумот олишолмайди, уларни қадрлашмайди ва уларни нималар қизиқтиришининг аҳамияти ҳам бўлмайди.
Улар аввалига оталарининг, кейинчалик эса турмуш ўртоғининг шахсий мулки бўлиб қолаверади. Аммо Худонинг иродаси биз бу дунёда кўриб турганларимиздан мутлақо бошқача. Эркаклар сингари аёллар ҳам Худонинг суратини кўрсатувчи инсонлардир.
Улар иккаласи ҳам Худонинг азалий режасига мувофиқ, ишлари, хизмати ва биргаликда яшашлари билан Худонинг суратини тўлалигича акс эттира олишлари керак. Аммо гуноҳ қилиш оқибатида эркак ва аёл ўртасидаги муносабат ҳам бузилди, энг ёмони, Худо билан инсон ўртасидаги муносабат бузилди.
Бироқ Худо бизни бундай ачинарли ҳолатда қолдирмади. У ер юзига келиб, нафақат гуноҳларимиздан озод бўлиш ва севимли Худойимиз билан мулоқот қилиш имконини ҳам берди, балки аёлларга муносабатини ҳам кўрсатди.
Исо Масиҳ барча одамларнинг кўз олдида аёллар билан суҳбатлашди, уларга очиқча таълим берди, улар билан биргаликда овқатланди ва буюк эҳтиром кўрсатди. Унинг аёлларга кўрсатган бундай муомаласи нафақат ўша давр учун, ҳатто ҳозирги кун тасаввурида ҳам ҳайратланарлидир.
Исо Масиҳ аёлларни қоронғуликдан олиб чиқди, уларнинг ҳаётини Ўзининг илоҳий севгиси нури билан ёритди. Исо аёлларнинг руҳий, танавий ва ҳис-туйғуларидаги заифликларига шифо берди. У аёлларга Худонинг фарзандлари сифатида ҳурмат ва эҳтиром кўрсатди.
Исо ҳақиқат калитлари ёрдамида жамиятдан ажратилган ҳолда яшаётган аёлларнинг кишанларини ечди ва уларни озод қилди. Исо аёлларга қандай муносабатда бўлганлиги ҳақида фикр юритаётиб, Унинг қатъий, ҳаётни ўзгартирувчи сўзлари ажойиб тарзда марҳамат олиб келишини ҳам унутиб қўйманг, азиз биродарим.
Қудуқ ёнида камситилиш ва рад этилишни кутгану, аммо севгини ва ўзини қабул қилинганлигини кўрган самариялик аёл билан бирга ўтиринг. Зино қилаётган пайтда қўлга тушган, ҳукм ва ўлимни кутгану, аммо кечирим олган ва янги ҳаётга эга бўлган аёлнинг ёнида туринг. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Ҳозирча хайр.