3:01

Ғамхўр Худо 04

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азиз биродарларимиз билан яна мавзуларимиз орқали ғойибона бўлсада учрашганимиздан бенихоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, Исо эрига хиёнат қилаётганда қўлга тушган аёл билан суҳбатлашганда, уни кечирди, лекин шу билан бирга: “Бор ва бошқа гуноҳ қилма,” — деб айтди.

У аёл ўзининг янги ҳолатини, энди озод эканлигини ва кечирилганини англаб олиши учун шундай деди. У бизни ҳам ўша аёлни кечиргандек кечиради. Лекин озодлик бизга Унинг олдидаги жавобгарлигимизни ва янги ҳолатимизни тақдим этади.

Бу биз энди ҳеч қачон қоқилмаймиз ва йиқилмаймиз дегани эмас, лекин энди бизнинг ҳаётимиз бошқа йўналиш бўйича ҳаракатланишни бошлайди.

“Агар гуноҳларимизни эътироф этсак, Худо гуноҳларимиздан ўтади ва бизни ҳар турли ноҳақликдан фориғ қилади. Чунки У Ўз сўзида содиқ ва адолатлидир”. Сиз қандай ўйлайсиз азиз биродарлар, агар бу аёл яна гуноҳ қилиб қўйса, нима қилиши керак? Биз йиқилсак, Худо билан муносабатимизни қандай тиклашимиз керак? Албатта, биринчи галда гуноҳларни эътироф этиш ва тавба қилиш муҳимдир.

Биз ўз-ўзимизга азоб беришимиз , худди ағанагани балчиққа қайтган чўчқа мисоли кабидир, гуноҳда яшашни давом эттиришимиз керак эмас. Биз Худонинг ҳузурига келишимиз ва гуноҳларимизга тавба қилишимиз лозим.

Эътироф этиш бу нотўғри фикрларимиз, муносабатимиз ёки қилмишларимиз борлиги ҳақидаги Худонинг фикрига қўшилишдир. Биз Худонинг олдида У аллақачон Исо Масиҳнинг хочдаги ўлими орқали бизни кечирганини тўла англаган ҳолда, нотўғри иш қилганимизни тан оламиз ва кечирим сўраймиз.

Азиз биродар, қоғозга гуноҳларингиз рўйхатини тузинг. Бу рўйхат фақат сиз билан Худонинг ўртасида бўлади, шунинг учун ҳеч нарсани яширманг. Кейин бу рўйхатни йўқ қилиб юборасиз. Фикрингизда Худога маъқул бўлмаган ҳамма нарсани сизга кўрсатишини Ундан сўранг.

Ҳаёлингизга келган ҳамма нарсани ёзинг. Ёзаётиб, гуноҳ қилганингизни Худонинг олдида тан олинг. Шуни унутмангки, севувчи Худо сизни кечиради, У ҳатто сиз учун Ўз Ўғлини берди! Биринчи Юҳанно китобининг1 боби 9 оятни яна ўқинг.

Ибодат ва тавба қилиш вақтини тугатаётиб, У сизни кечиргани учун имон билан миннатдорчилик билдиринг, сўнгра Худо сизни бутунлай кечиргани каби рўйхатни йўқ қилинг, уни майда бўлакларга бўлиб ташланг ёки ёқиб юборинг. Энди Худованд сизни тўлиқ кечирганига амин бўлиб Худо билан бирга яшанг.

Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернетдаги сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Азизлар, яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top