3:00

Туш кўриш 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна ғойибона учрашишимизга имконият пайдо бўлгани учун Худовандга миннатдормиз. Азиз биродарлар, бизга маълумки, пуч ниятлару кўп гапириш беҳуда оқибатларга олиб боради.

Шундай қилиш ўрнига Худодан қўрқинг. Кўпинча одамлар туш кўрганда Худодан қўрқиш ўрнига, тушларини таъбир қиладиган фолбинларга югуриб боришади. Бу қилмиши эса Эгамнинг ғазабини келтиради.

Пайғамбарлар китобида Худо шундай дейди: Мен эшитдимки, пайғамбарлар Менинг номимдан башорат қиладилар. Улар “менинг тушимга кирди”, “менинг тушимга кирди,” деб ёлғон айтадилар.

Сизларни ёлғончи пайғамбарлар, фолбинлар йўлдан оздиради, кўрган тушларингизни эшитманглар, чунки сохта пайғамбарлар Менинг номимдан ёлғон башорат қиладилар. Худо айтади: Мен у пайғамбарларни юборганим йўқ. Фолбинлар тушларни таъбир қилиб пул топадилар.

Лекин уларни Худованд таъбир қилиш учун тайинламаган. Улар ўзлари Парвардигорнинг номидан гапирадилар. Шу билан дўзахга етакловчи гуноҳга қўл урадилар.

Тангри Таоло инсониятни бу гуноҳларни қилмасликка чақиради. Ер юзида фақатгина Худонинг иродаси ижобат бўлади. Шунинг учун ҳар бир инсон учун Парвардигорнинг хоҳиш-иродаси бор.

Ҳақ Таолонинг иродаси нима эканлигини инсон билишга ҳаракат қилиши лозим. Тангри Таоло инсонга туш беради ва шундай дейди: Худо бир марта гапиради ва, агар инсон сезмаса, кейинги сафар тушида, тунги кўринишда, одамларга уйқу келганда Худо одамнинг қулоғини очади, ва Парвардигор Ўзининг насиҳатларини унинг эсида қолдиради, инсонни қайсидир бошлаган ишидан қайтаради ва одамдан мағрурликни олиб ташлайди.

Инсоннинг жонини жар ёқасидан ва унинг ҳаётини қиличдан мағлуб бўлишдан сақлаб қолади. Одамлар кўпинча тушларининг маъносини тушуна олмайдилар. Демак, Парвардигор сездирмасдан инсоннинг тушларини эзгуликка айлантиради. Қабиҳ ишларидан қайтаради. Ҳалокатдан асраб қолади. Оллоҳнинг бундай ғамхўрлигини биз инсонлар биламиз ёки умуман билмаймиз.

Лекин раҳмдил Эгам инсониятга ғамхўрлик қилишдан тўхтамайди. Худони таниб-билмаслик, Унинг хоҳиш-иродасини англамаслик — инсониятни урф-одатлар ўйлаб топишга мажбур қилади. Бу қоидалар туш кўрганда амал қилинади. Масалан, ёмон туш кўрсанг анҳор ёнига бориб сувга айтгин, тушинг оқиб кетсин, дейишади. Ёмон туш кўрсанг уч кундан кейин айтгин, шунда кўрган тушинг ижобат бўлмайди, деб насиҳат қилишади. Кўпинча “ёмон туш кўрган вақтда” мол сўйиб, қурбонлик қилишади. Бундан ташқари, ўнг томонинг билан ётсанг, яхши тушлар кўрасан, деб ўргатишади. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top