2:51

Туш кўриш 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна ғойибона учрашишимизга имконият пайдо бўлгани учун Худовандга миннатдормиз. Азиз биродарлар, оддий тушлар тўғрисида Забур саноларининг 72 саноси 20 оятида қуйидаги оятларни ўқиймиз:

“Уйғонганда туш қандай эсдан учиб кетса, Сен, ё Раббий, уларни шундай уйғотиб, бемаъни хаёлларини барбод қиласан”. Кўпинча инсонлар кўрган тушини уйғонганларида эслай олмайди.

Нима учун шундай бўлади? Чунки инсон кўрган тушларига маҳлиё бўлиб, хаёлпарастликка берилиши мумкин. Тушдан нотўғри хулоса чиқариши мумкин. “Хаёлпараст” номли бадиий фильмдаги қаҳрамонни эслайсизми?

У ортиқча хаёлпарастликка берилиб, бойиб кетади. У шаҳарга яшаш учун кўчиб боради. Уни барча қариндошлари катта тантана билан кутиб олишади. Фильм қаҳрамони ўз ҳаётини хаёлан шундай тасаввур қилди.

Афсуски, у қишлоқда фақирона ҳаёт кечиради. Албатта, унинг фаровон яшаш истагини ҳеч ким қораламайди. Лекин ортиқча хаёлпарастликка берилиш ҳам фойда келтирмайди.

Сулаймон воизлигида ёзилган 5 боб 2 оятида: “Ташвиш кўп бўлганда, пуч ниятлар ҳам кўпаяди, кўп гапирганда, оғиздан аҳмоқона сўзлар чиқади”. Биз яшаётган гуноҳкор дунё, қабиҳ, адолатсиз, жирканч гуноҳларга тўлиб кетган.

Шунинг учун инсон тушида чиройли манзаралар, тушуниб бўлмайдиган нарсалар намоён бўлади. Одам ўша гўзал масканда яшагиси келади. Парвардигор яратган инсон жаннатда яшаш учун яратилган.

Аммо биз яшаётган гуноҳкор, адолатсиз дунё жаннатдан жуда ҳам олисда. Шунинг учун одамлар ўз яқинларига, ёру дўстларига эзгуликдан хабар берувчи тушларини сўзлаб беради.

Эшитган яқинлари эса “тушинг ўнгидан келсин”, деб тилак билдиради. Яхши тушларнинг ижобат бўлиши инсон учун жуда бахтли онлар ҳисобланади. Афсуски, инсониятнинг гуноҳ қилганлиги сабабидан, одамзод жаннатдан маҳрум бўлиб қолди.

Лекин Парвардигор Ўз Каломида жаннатни одамларга ваъда қилаяпти. Инжили Шариф китобида 2 Бутрус китобининг 5 боби 10 оятида жаннат ҳақидаги Эгамизнинг ваъдаларини ўқиймиз: “Худо ҳар хил меҳру иноятнинг манбаидир. Исо Масиҳ орқали У бизни Ўзининг абадий, улуғвор жаннатига даъват этган”.

Бу ваъдага эришишнинг ягона йўли Оллоҳ юборган Зот Ҳазрати Исо Масиҳга ишонишдан иборатдир. Ҳақ Таоло инсониятга туш орқали жаннат қанақа бўлиши мумкинлиги ҳақида кўрсата олади. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: www.dilkashradio.com Ҳайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top