2:51

Уй гуруҳлари 205

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали ғойибона учрашиб турганимиз учун Худовандга шукуроналар айтамиз.

Азиз радио тингловчи биродарлар, нон синдириш Янги Аҳдда ёзилган даврдаги хонадонларда қилинган оддий ҳаракатдир. Ҳаворий Павлус жамоатни тасвирлаш учун нондан фойдаланган, чунки ҳамма нон ҳақида яхши билади.

Павлус давридаги имонлилар каби биз ҳам Павлус “ҳаммамиз битта нонни бўлишамиз,” деб айтганда унинг нима демоқчилигини тушунган бўлардик. Биз Масиҳ билан бир тан бўлганимизда, бутун дунёдаги имонлилар билан ҳам бир бўламиз.

Яъни битта нон бўламиз! Биз имонлилар танасининг аъзоси – кўпчилик, лекин битта эканлигимиз ҳақида ўйлаш қанчалик ажойиб. Бу тана битта нонга ўхшайди. Ун, туз ва сув ноннинг таркибидир, биз ҳеч қачон уларни ажрата олмаймиз ёки улар алоҳида бўлса нон бўлмайди.

Худди шундай Масиҳнинг танаси ҳам ажралмасдир. Нонга солинадиган ҳар бир масаллиқ зарур ва ниманидир бир бутун қилиш учун қўшилади. Жамоат ҳам худди шундай. Ҳар бир имонли бутун бир нарсанинг қисми бўлади. Ҳар бир имонли уни мукаммал қиладиган ҳар хил нарсаларни қўшади.

Ҳаворий Павлус жамоатни нонга ўхшатган бўлса, Муқаддас Китобнинг бошқа муаллифи уни бинога ўхшатади. Исроилда тошлар оддий қурилиш материалидир. Бутрус бино тўғрисида гапирганда тошлар ҳақида гапириши табиий ҳол. 1-Бутрус китобининг 2 боби 4 ва 5 оятларда у бизга ўзимиз ҳам тирик тошлардан руҳий бино барпо этишимиз ҳақида гапирган.

Эътибор беринг азиз биродарлар, бино битта, лекин тошлар кўп, худди имонлилар кўп-у, лекин жамоат битта бўлгани каби. Шунингдек 1-Коринфликларга мактубининг 3 боби 9-оятда биз Худованднинг иморати эканлигимизни ўқишимиз мумкин.

Биз Худованд учун руҳий маскан бўламиз. Имонли сифатида У ҳар биримизнинг ичимизда яшаши ҳақиқат, лекин барча имонлилар бирга бўлишганда Худованд яшайдиган руҳий бинони ташкил этишини ҳам англаш жуда муҳим.

Бу жамоатнинг учинчи тасвири; унда жамоат инсон танасига ўхшатилади. Масиҳнинг танаси фақат кичик уй жамоатлари бир жойга йиғилиши эмас. Унинг аъзолари биргаликда ишлайдиган турли қисмларга ўхшайди. Уларнинг ҳаммаси бир-биридан фарқ қилса-да, уларнинг мақсади бир ва юраги бир нарсага талпинади.

Шундай қилиб тана фақат бир аъзонинг фикрини ифодаламайди. У ўзини бир бутунлик деб тақдим этади. Масиҳнинг танаси, азизлар, жамоат ишлаётган тана ёки бирга ишлаётган танадир. Шу билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, яна ғойибона учрашгунча хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top