2:53

Уй гуруҳлари 207

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сизлар билан яна ғойибона бўлсада учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, марҳамат тингланг. Кичик уй гуруҳлари ҳақидаги мавзумизни давом эттирамиз.

Бироқ вақти-соати билан ҳақиқий топинувчилар Отага Руҳ ва ҳақиқат билан топинадилар, ана ўша вақт-соат келди! Ота шу йўсинда Ўзига топинувчиларни излайди.” Юҳанно мактубининг 4 боби 23 ояти.

Азиз биродарлар, ушбу оят улуғловчилар сифатида қилишимиз керак бўлган асосий деталларни беради. Келинг, оятнинг биринчи қисмини кўриб чиқамиз. “Ҳақиқий топинувчилар Отага Руҳ ва ҳақиқат билан топинадилар”.

“Ҳақиқат билан” деган иборанинг маъноси нима? Бунинг маъноси шундан иборатки, биз улуғлаш учун куч ёки қудратга муҳтожмиз. Бироқ бу қудрат ўз кучимиздан устун бўлиши лозим. Биз ўз ожизлигимизни тан олганимиздан кейин, Худовандни чиндан улуғлаш учун биринчи қадам – камтарлик қадамини ташлаймиз.

Биз: “Мен буни ўз кучим билан қилолмайман. Бу учун менга ўзимдан ҳам кучлироқ бировнинг ёрдами керак” – деб айтамиз. “Мен буни ўз кучим билан қилолмайман” Кейинги ибора эса маънони ойдинлаштиради. “Худонинг Руҳи билан” ибораси биз муҳтож бўлган қудрат қайсилигини кўрсатади.

Биз бу қудратни ерга хос нарсалардан ололмаслигимизни билишимиз лозим. Топинишимиз учун биз Худонинг Руҳи берадиган қудратга эга бўлишимиз керак. “Биз Худонинг Руҳи берадиган қудратга эга бўлишимиз керак” Муқаддас Руҳ Ўз қудрати билан Отага ҳақиқатан топинишимизга ёрдам беради.

Бу эса янада камтар бўлишимиз кераклигини кўрсатади. Ҳақиқий топинишда биз ўзимизни севгига ва бошқарувга муҳтож фарзанд сифатида кўрамиз. “Ота” деб айтиш У Яратувчи деб айтишдан устун.

Бу бизни Унинг оиласидаги ўрнимизни тўғри топишга ва Унинг қудратини англай олишимизга ёрдам беради. Бу юқоридан пастга тушишдек кўринаяптими? Аслида ҳам шундай. Лекин камтарлик қоронғи бурчакка тиқилиб олиш дегани эмас. Камтарлик ғамгин юз билан юриш дегани ҳам эмас; бу ўзимизда бор бўлган нарсаларни қўлдан чиқариш дегани эмас.

Бу ҳаётимизнинг ҳар бир соҳасида Худовандни биринчи ўринга қўйишимизни билдиради. Шудай қилиб бу пасайиш эмас, аксинча бу орқали Худо бизни Ўз ҳузуридаги янги шодлик томон кўтаради. Унинг буюклигини кўришни бошлашимиз билан “У истаётган ҳақиқий топиниш”га олдингига қараганда кўпроқ тайёр бўламиз.

У нимани истайди? Унинг фарзандлари эканмиз, У ҳамма нарсадан ҳам кўпроқ бизнинг севгимизни ва итоаткорлигимизни исташини биламиз. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top