2:58

Гўзаллик ҳақида маълумотлар

MP3

Ассалому алайкум опа – сингиллар. Мен Лола бугун сизларга макияж қилдириш ва бўяниш ҳақида маслаҳат олиш учун косметолог ҳузурига бормай туриб ҳам макияж орқали юздаги камчиликларни яширишни ва гўзаллигимизни оширишни ўргатаман. Суҳбатимизни диққат билан тингланг. Дастлаб кўзлар ҳақида. Агар кўзлар бир биридан йироқда жойлашган бўлса, уларни макияж орқали бир-бирига яқинороқ қилиб кўрсатишнинг иложи бор. Бугнинг учун кўзнинг ички қисмини тўқроқ тен билан сал қорайтиринг. Бунинг учун кўзнинг ташқи қовоғини очроқ рангда бўянг. Кўзнинг тагини эса ўртасидан бошлаб бурун тарафга қараб қора қалам билан бўянг. Агар кўзларингиз бир бирига яқин жойлашган бўлса, кўзнинг ички бурчагини очроқ рангда бўяб, ташқи бурчагини тўқроқ рангда бўянг.

Кўзнинг пастки қисмини эса фақат ташқи бурчагини бўянг. Тушни ҳам киприкларнинг қулоққа яқин томонларига қўйинг. Баъзи аёлларнинг кўзлари ичига ботиқ ҳолда бўлади. Бунинг учун ёрқин рангдаги тенлар сизга ёрдам беради. Қовоғингизнинг юқори қисмига ўзингизга мос келадиган тенни яҳлитлигича суринг. Юқоридаги киприклар тагига кўзга суриладиган қаламдан қўйинг. Узун бир текиста чизилган чизиқ кўзларингизнинг ботиқлигини яширади.

Энди эса юзлар ҳақида. Гўзал бўлмаган аёлнинг ўзи йўқ. Баъзилар унчалик кўримсиз бўлсалар ҳам пардоз орқали гўзал бўлишни биладилар. Бироқ ҳамма аёллар ҳам бундай маълумотга ва билимга эга эмаслар. Шунинг учун ҳам ҳар бир аёл ўз юзидаги камчиликларини пардоз орқали яшириши, чиройли қисмларини эса яна ҳам кўзга ташланадиган қилиши мумкин. Сизнинг юзингиз қанақа?

Агар юзингиз юмалоқ шаклда бўлса, уни пардоз билан сал узайтириб кўрсатиш мумкин. Бунинг учун бизга румяна ва тўқроқ пудра керак бўлади. Шишиб турган яноқни яшириш ва кўзга ташланмайдиган қилиш учун, икки чаккага ва яноқдан пастга қаратиб жигарранг румяна суринг. Бу сизнинг юзингизни узунроқ кўрсатади.

Борди-ю юзингиз учбурчак бўлса, иягингизга тўқроқ румяна яноғингизга эса очроқ румаяна суринг. Бундай усул юзингизни бироз юмалоқ шаклга келтиради.

Агар юзингиз квадрат шаклида бўлса-чи? Бу муаммога ҳам ечим бор. Пардоз орқали сиз ҳар қандай камчилигингизни яширишингиз мумкин, асосийси хоҳиш ва уқув бўлса бас. Квадрат юзларда асосан юзнинг пастки қисми кенгроқ бўлади. Шунинг учун ҳам пастки қисмини кўзга ташланмайдиган қилиш учун юзнинг икки четига яъни қулоққа яқин қисмига учбурчак шаклида тўқроқ румяна суринг.

Юзнинг қолган қисми очроқ рангда бўлсин. Бундай шаклдаги макияж юзингизнинг квадрат шаклида эканлигини билинтирмайди.

Лаблар ҳақида. Агар лабларингиз юпқа бўлса, уни семизроқ кўрсатишнинг иложи бор. Бундай ҳолатда сиз имкон қадар ёрқинроқ лаб бўёғидан фойдаланганингиз маъқул. Лаб бўёғидан фойдаланишдан олдин лабларингизни юқори қисмидан сал кўтарган ҳолда қизил лаб қалами билан бўяб чиқинг. Бу усул лабингизнинг ингичкалигини билинтирмайди. Агар лабларингизгиз кичкина бўлса, уларни ёрқинроқ лаб бўёғи билан имкон қадар узунасига чўзган ҳолда бўяш тавсия этилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top