MP3

Ассалому алайкум азизлар. Соғлом оила дастурига хуш келибсиз. Бугун биз сизлар билан қоқшол касаллиги ҳақида сўз юритамиз. Қоқшолга жароҳат орқали организмга кирган микроблар сабаб бўлади. Бу микроблар ҳайвонлар ёки одамлар танасида яшайди. Шунинг учун, чуқур ёки ифлосланган яралар, айниқса хафлидир. Қоқшолга кўпинча қуйидаги жароҳатлар олиб келиши мумкин: ҳайвонлар тишлаган жойлар, ўқ ва пичоқ, ифлос игна билан, ит ва чўчқалар тишланган жойлар, тиконли сим, тиконлар, зирапчалар ёки михлар санчилиши туфайли жароҳатлар. Янги туғилган чақалоқлар ҳам қоқшолга моил бўладилар. Уларнинг сабабчилари қуйидагича бўлади. Қоқшол микроблари чақалоқ ичига унинг киндик тизимчаси орқали, тозаликка ёки оддий эҳтиёт чораларига риоя қилинмаганда кириши мумкин.

Қоқшол билан касалланиш хавфи ортади агар… киндик тизимчаси қайнатилмаган ёки тоза тутилмаган нарса билан кесилса ёки киндик тизимчаси танага яқин

жойдан кесилмаса, янги кесилган киндик қаттиқ боғлаб қўйилмаса ёки қуруқ сақланмаса. Қоқшол белгилари кўпинча қуйидагилардан иборат бўлади. Инфекцияланган жароҳат бўлиши. Ютинишдаги қийинчилик ва ноқулайликлар.

Жағ қотиб қолади, сўнг бўйин мускуллари ва тананинг бошқа мускуллари қотишни бошлайди. Касал одам нормал юришга қийналади. Жағ бирдан қотади, бутун тана тиришишиб оғрийди. Сўнг касални ўрнидан силжитсангиз унда тириштириб қўядиган, яъни спазматик оғриқлар келиб чиқиши мумкин. Бирдан эшитилган шовқин ёки равшан ёруғлик ҳам бундай спазмларга олиб келиши мумкин. Чақалоқларда, қоқшолнинг биринчи белгилари одатда туғруқдан кейин 3-10 кун бўлганда пайдо бўлади. Бола доим йиғлайди ва эма олмайди. Кўпинча киндик атрофлари ифлосланган ёки инфекцияланган бўлади. Бир неча соат ёки кундан сўнг жағ қотиши ва қоқшолнинг бошқа белгилари пайдо бўла бошлайди. Қоқшолнинг биринчи белгилариданоқ даволашни бошлаш жуда муҳимдир. Қоқшол белгилари бўлса нима қилиш керак: Қоқшол ўлимга олиб борувчи касаллик. Биринчи белгиларидаёқ тиббий ёрдам керак бўлади. Агар тиббий ёрдам кечикаётган бўлса, қуйидагиларни қилинг: Бутун танани кўздан кечириб, инфекцияланган яра ва

жароҳатларни топинг. Кўпинча жароҳат йиринглаган бўлади. Жароҳатни очинг ва уни қайнатиб, совутилган сув билан совунлаб ювинг; ичидаги барча кир, йиринг, тикан, ярчалар ва бошқа ифлос нарсаларни олиб ташланг; агар иложи бўлса, водород пероксиди билан ювинг. Коқшол билан оғриганлар энг яхши шифохонларда даволанганида ҳам уларнинг ярми нобуд бўлади. Қоқшолнинг олдини олиш уни даволашдан анча осон. Эмлаш: Бу қоқшолга қарши энг ишончли ҳимоядир. Катталар ҳам болалар ҳам эмланиши керак. Бутун оилангизни энг яқин тиббиёт масканида эмлатинг. Тўлиқ ҳимояланиш учун эмлаш ҳар 10 йилда қайтариб турилиши керак. Ҳомиладор аёл ҳар гал ҳомилали бўлганида қоқшолга қарши эмланса, янги туғилган болани ҳам ҳимоялаган бўлади. Агар жароҳатингиз жуда катта, чуқур ёки ифлос бўлса, тиббий ёрдамга мурожаат қилинг. Агар сиз қоқшолга қарши эмланмаган бўлсангиз, Пенициллин ишлатинг. Шунингдек, қоқшол

антитоксинини топиб қўйинг. Янги туғилган чақалоқларда, қоқшолнинг олдини олишда тозаликка риоя қилиш жуда муҳимдир. Киндик тизимчасини кесиш учун ишлатиладиган асбоб стерил бўлиши керак; тизимча қисқа қилиб кесилиши ҳамда киндик атрофи тоза ва қуруқ бўлиши керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top