Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.
Ибодат намойиш қилиши мумкин бўлган ҳақиқат бу, биз Масиҳийларга Худо Шоҳлигининг ўта муҳим эканига ишонишимизни ва ҳаётимиз билан чамбарчас боғлиқ бўлиб тўғридан тўғри таъсир этишини англашдир. Дунёда кўзга кўринадиган нарсаларнинг содир бўлиши кўзга кўринмайдиган дунё орқали амалга ошади. Шунинг учун, агар кўзга кўринадиган бирон бир нарсани ўзгартирмоқчи бўлсангиз, кўзга кўринмайдиган дунёдан бошланг.
Яна бир ҳақиқат шундан иборатки, шайтон ва унинг ёвуз кучлари томонидан энг рад этиладиган фактдир. У ҳам, бўлса, ибодатларимиз орқали Худонинг кўринмас ҳокимиятини тўғридан тўғри кўзга кўринадиган дунёга таъсир қилишидир. Бошқа сўз билан айтганда, Худо ибодатларимизга жавоб беради. Ибодат мақсадга ва қудратга эгадир. Ибодат шунчаки оддий талаб сўзлари ёки зўрға эшитилиши мумкин бўлган сўров эмас. Йўқ, ибодат қудратга эга. Худо жавоб беради! Ибодат ҳозирги дунёдаги Худонинг ишлари билан боғловчи асосий воситадир. Ибодатсиз Худо кўпинча ишга киришмайди, лекин ибодат қилсак, албатта ишга тушиб ибодатларимизга жавоб беради. Бу учта ҳақиқат ибодатда ўз ифодасини топган.
Шуни қўшиб айтиш лозимки, Худо ибодатларимизга берган ваъдасига асосан жавоб беради. Ҳозирги кунда бу ҳақда айтиш жуда ўринлидир, чунки, кўпчиликнинг нотўғри ўйлашича, Худо барча ибодатларга жавоб бериши, қандай ва қай тарзда сўрашингиздан қатъий назар, Худо буларнинг барчасини амалга оширади, деб ўйлаш нотўғри. Бундай тарзда иш тутиш, кўпинча умидсизликка олиб келибгина қолмай, ибодатни жавобсиз қолди деган ҳулосаларнинг келиб чиқишига сабабчи бўлади. Ҳақиқат эса бошқада, яъни Худо барча ибодатларимизга жавоб беради, фақат ибодатларимиз Унинг берган ваъдасига асосланиши керак.
Ибодат биз билан эмас, аксинча Худо билан бошланади. Биз Ундан сўрашимиздан олдин, Худо буни амалга ошириши ҳақида айтиши керак. Ҳақиқат айнан шунда. Худди отанинг болалари билан бўлган вазятга ўҳшаб. Ҳеч бир ота болаларининг тилидан чиққан ҳар бир талабни амалга ошириш жавобгарлигини олмайди. У аввалам бор, уларга маълум нарсаларни амалга оширишни, баъзиларини эса амалга оширмаслигини тушунтириб бериши лозим. Шу чегаралар ичидаги талабларга жавоб беришга ота ваъда қилади. Худди шу вазиятни Худода ҳам, кузатсак бўлади. Худо ваъдалар берган, ва шу ваъдалар илтижоларимизнинг ягона асоси бўлиб ҳизмат қилади.
Павлус “Муқаддас Руҳ илҳоми билан ҳар доим ибодат қилинглар” деган ояти орқали бизга айнан шуни эслатяпти. Руҳ илҳоми билан!
Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.