2:49

Тура оламизми?

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.

Янги Аҳднинг деярли оҳирисида, Ҳаворий Яҳудо, ”Худо бу имонни ўз азизларига умрбод омонатга топширган, мен эса сизни шу йўлда яна жонкуярлик билан курашишга ундамоқни лозим кўрдим (Яҳудо 3)” деб айтган. Худо бизга топширган барча нарсаларни маҳкам ушлашимиз керак, биронтасини қўлдан бой бермаслигимиз керак. “Имон учун жон куйдириш” ибораси ҳам, шуни англатади.

Бу билан, сиз билан норози бўлган ҳар кимга, ҳужум қилишингиз керак дегани эмас. Бу, Худо сизга бериб бўлганларини маҳкам ушлаб, уларни тўлиқ ишга солиш керак дегани. Павлус, Коринфликларга йўллаган мактубида, ”Ҳушёр бўлинглар, имонда собит туринглар, жасоратли ва кучли бўлинглар (1Коринфликлар 16:13)”, деб айтган. Бир қарич ҳам орқага қайтманг, ҳатто, буни бошқалар қилишини кўрсангиз ҳам. Кимдир, ”Ҳўш, аҳир буларнинг барчаси жуда салбий ва ҳимояга ойидку.

Бундай гапларни эшитиш менга ёқмайди. Бу гаплар, ҳудди, Масиҳийлар бошларини яшириб олиб, дунё билан ҳеч қандай алоқа қилмай, бир амаллаб яшаб, оқ кийимда жаннатга кириб олиши кераклигига ўҳшайди”, деб айтиши мумкин. Бу эса, шайтон ”тура олиш” сўзларининг, катта хурсандчилик билан бузганлигидир. Бу ҳимоя жангидир, лекин қизиғи шундаки, Масиҳий, бу ҳимояни буюк ҳужумга айлантиради. Гап шундаки, имонини заррача ҳам йўқотишга йўл қўймасликни ўрганган Масиҳий, Худонинг руҳий қурол-аслаҳасини кийиб олиб, ибодат қилиб, шу йўсин тебранмас бўлади. Фақат шундай Масиҳий, ёқимсиз вазиятларда Масиҳнинг севгисини намойиш эта олади.

Ушбу ҳавотир ва баҳтсиз дунёда, фақат шундай Масиҳий тинчликни, ишончни, оғирликни ва имонни намойиш эта олади. Тура олишни ўрганадиган Масиҳийлар, дунёга озгина бўлса ҳам тинчликни олиб келишади. Исо бизни ”ернинг тузи (Матто 5:13)” деб атаган. Агар туз ўз кучини йўқатса, ундан не фойда? “У энди чиқитга ташлаб юборилади, оёқ остида поймол бўлишдан бошқага ярамайди(Матто 5:13).” Бу эса, замонимизда, жамоатларни дунё томонидан оёқ ости қилинишини, унга ҳеч нарсага арзимайдиган нарсадек қарашини билдиради. Чунки биз, тура олишни ўрганмаганмиз. Лекин Масиҳий тура олишни ўрганиб олса, у бошқалар йиқилганида ҳам тура олади, шу йўсин, бунинг сири нимада экани билан буни бошқаларга намойиш қилиб, уларни жавоб излашга мажбурлайди.

Агар, Худонинг қурол-аслаҳалари ва ибодат, жойимизда қимирламай туришимизни таъминласа, демак, ғалаба қозониш учун бошқа ҳеч нарса керак эмас. Қалъани қўлга кирита олмаган қўшин, иложини топа олмай, у ерларни тарк этади. Унинг қўлидан бошқа ҳеч нарса келмайди. У мағлубиятга учради ва вайрон бўлди.

Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top