Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.
Дамашқ йўлида имонга кирганида Павлус ҳаммамиз қиладиган ҳатони бошидан кечиради. Исо Масиҳ ҳақида озгина маълумотга эга бўлиб, ўз донолигига, ақлига, ўтмишига ва таълимотига ишониб у дунёни имонга келтиришга киришади. У ҳам барча керак нарсага эгаман деб ўйлаган. Филиппиликларга йўлланган мактубнинг учинчи бобида Павлус таъсирчан оятларни айтган, “Диний ғайрат десангиз, Исо умматини таъқиб қилдим. Қонун талаб қилган солиҳлик десангиз, бегуноҳ эдим. Қолаверса, мен ўз фазилатларимга ҳам ишонишим мумкин. Агар бошқа кимса: мен ўз фазилатларимга ишонаман, деса, ундан ҳам кўпроқ мен ишонаман. Мен саккиз кунлигимда суннат бўлганман. Мен Исроил халқининг Бенямин қабиласидан, иброний наслидан бир яҳудийман. Таврот Қонунига мансублик десангиз, фарзий мазҳабида эдим”(Ибр. 3:4-6). Буларнинг ҳаммаси Павлус учун муҳим бўлган. Шунда ҳам, масиҳийга айланганида у худди шу нарсаларга ишониб келган. Дамашқдаги фаолиятида ҳам, бирон бир инсон имонга келгани ҳақида айтилмаган. Бунинг ўрнига одамлар унга қарши чиқишни бошлайди. Шунда Павлус саватнинг ичида девор устидан ҳудди жиноятчи каби қочишга мажбур бўлади.
Кейин у Қуддусга келгани ҳақида бизга маълум қилади. Ўша ерда ҳам, у худди шундай иш тутади. У юнон тилида гапирувчи яҳудийлар орасида юриб Исони Масиҳ эканига уларни ишонтиришга уринади. Бу унинг ҳаракатлари эди. Бунинг мақсадига етиш учун, яъни уларни имонга келтириш учун ҳамма нарсага эга эканига у жуда ишонар эди. Лекин шунга қарамасдан, Қуддусда ҳам худди шу тарзда унга қарши чиқишди. Сўнг, афсусланган ва умидини йўқотган Павлус маъбадга кириб ибодат қилади. Раббимиз Исо Масиҳ унга зоҳир бўлиб, ”Қани, тезроқ Қуддусдан чиқиб кет, чунки бу ерда Мен учун берган гувоҳлигингни қабул этмайдилар! (Ҳаворйилар 22:18)” деди. Павлус бунга жавоби қандай бўлди? Бу ҳақда йигирма иккинчи бобда ёзилган. Буни бир оз изоҳлаб беришга ҳаракат қиламан, у Исога таҳминан шундай жавоб берди, “Раббим, Сен бу вазиятни яхши тушунмаяпсан. Сен ҳаётингдаги энг яҳши фурсатни қўлингдан бой бермоқдасан. Наҳотки, одамларнинг қалбларига таъсир кўрсатиш қуролларига эга эканимни кўрмасанг? Мен ҳам улар каби эдим. Уларнинг тилини биламан. Уларнинг кирди-чиқдиларидан ҳабарим бор. Уларнинг феъл-атворини яхши биламан. Бу яҳудийларга таъсир кўрсата оладиган менман. Мени бу ердан узоқ юртларга жўнатиш ниятинг нотўғридир. Аҳир бу энг қулай имкониятку (Ҳаворийлар 22:19-20)”. Лекин Исо бунга бир сўз билан жавоб берди, яъни, ”Кета қол! (Ҳаворийлар 22:21)” деди. Кейин давом этиб, ”Мен билан тортишма. Чунки Мен сени олисдаги элу халқларнинг олдига юбораман (Ҳаворийлар 22:21б)” деб айтди. Павлус ернинг энг қаттиқ жойига жўнатилади, у ҳам бўлса унинг юрти бўлмиш Тарс шаҳрига. Бундан кейин у ҳақда ўн йилча ҳеч нарса эшитмаймиз. Барнабо Антиохияга келганида буюк уйғониш амалга ошади. Павлус унга ёрдам бериш учун боради, аҳир энди у бошқа инсонга айланган эди. У Эски Аҳддан Янги Аҳдга ўтишни ўрганиб олган эди. Филиппиликларга мактубда Павлус улкан ҳақиқатни ўргангани ҳақида ёзади. “Лекин бир вақт фазилат деб билган нарсаларимни энди Масиҳ учун фойдасиз ҳисоблайман. Чинакам, Раббим Исо Масиҳни билишнинг афзаллиги олдида мен ҳамма нарсадан бош тортиб, фойдасиз деб билдим, ҳа, Масиҳга сазовор бўлай, деб ҳатто ахлат ҳисобладим (Филиппиликларга 3:8)”. Бу эса ҳаёт сиридир. Инсон айнан шундай ҳаёт кечиришга интилади.