Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.
Худо Одам-атога итоат қилиш-қилмасликни, танлаш имкониятини берганида у итоат қилмасликни танлайди ва бутун муносабатдан маҳрум бўлади. Худонинг Руҳи одамдан тортиб олинади. Биз гуноҳкор табиятда дунёга келганимизга ўҳшаб, у ҳам бизга ўҳшаб қолади. У ҳам бўлса ўз-ўзимизга ишониб омадга эришиш истагидир. Айнан шу нарса бизни барбот қилади. Ушбу ҳақиқатни тушуниб олиш, одам ҳаётининг ҳаракатларини ва муаммоларининг асосидир. Одамларга бу ҳақда таълим берганда, улардаги муаммо нотўғри манбаларга умид боғлашлари эканини ўргатишимиз керак. Бу кўп куч талаб этадиган дарсдир, уни ўрганиш осон эмас. Катта сабрлик билан бу мавзуни олдинга ташлаб, эҳтиёткорлик билан Худонинг Каломида ушбу ҳақиқат қандай жойлашганини кўрсатишимиз керак. Кейин, танани, яъни улардаги эски ҳаётни таниб билишга ёрдам беришимиз керак. Ҳар ҳил вазиятларни кўз олдингизга келтириб, қаерда Эски Аҳд ва қаерда Янги Аҳд ҳақида гап кетишини кўрсатинг. Одамларнинг тўғри амал қилишлари учун бундан муҳимроқ асос йўқдир. Эски Аҳд Ҳудо томонидан бутунлай рад этилган. Калом уни ”тана” деб айтади, “тана Худога манзур бўла олмайди (Рим. 8:8)”. Тана ўлимга олиб боради, чунки шу орқали, одам салбий сифатларга дуч келади, яъни, зерикарлик, ҳавотирлик, тушкунлик, адоватлик, жаҳиллик, очкўзлик ва шунга ўҳшаш яна кўпгина сифатларни келиб чиқаради. Буларнинг барчаси руҳий ўлим билан баробар. Бундай сифатлар эса одам ўзига ишонгандагина келиб чиқади. Бу эса, одамлар роботларга айланади дегани эмас. Ҳудди Одам-атога ўҳшаб бизда ҳам дойим танлаш ҳуқуқи бор. Танлаш ҳуқуқнинг қудрати уни инсонга берилганидадир. Амал қилиш дақиқасида ичингизда яна бошқа бир нарса сизга кудрат бағишлаши керак. Уни ёки буни танлаш. Яъни сиз ”тана” деб аталмиш эски бузилган ҳаётни ёки ”Илоҳий Руҳнинг самарасини (Гал. 5:22)” берувчи янги ҳаётни танлашингиз керак. Энг муҳими, янгисини танлашдан олдин эскисидан воз кечишингиз керак.
Кўпчилигимиз Руҳдаги ҳаёт ҳақида оз бўлсада биламиз. Биз айнан шу йўлни танлаб яшашга ҳаракат қиламиз, лекин муаммо эса, кўпинча буларнинг иккаласига таянишга ҳаракат қилишимиздир. Ҳеч ким тутган йўлидан воз кечишни ёки ундан қутулишни истамайди, лекин бундай қилиш билан улар ҳеч бир янги нарсани бошлай олмайдилар. Исо айнан шуни назарда тутиб, “Ҳеч ким эски кийимга янги матодан ямоқ солмайди ёки янги шаробни эски мешга қуймайдилар (Матто 9:16,17)” деб айтган. Сиз булардан воз кечиб, ҳаммасини янгитдан бошлашингиз керак. Лекин шунда ҳам, биз эскисига илиниб олишни истаймиз, яъни ичимиздаги танавий нарсаларга боғланиб унга Худони қўшишга ҳаракат қиламиз. Қиладиган ибодатларингиз нимадан иборат эканига ҳеч аҳамият берасизми? Худонинг олдига келиб Унга, ”Раббим, буни уддасидан чиқа олдим, буни баракалаб марҳаматлашингни сўрайман. Бу ерда нима ҳақида гап кетяпти? Ҳаммаси менга боғлиқ. Буни амалга ошишига ёрдам бергин, шуни сўраяпман ҳолос” дейсизми? Бундай ибодатда албатта, эскиси ҳам янгиси ҳам аралашиб кетгандир, ва шу йўсин, бундай ибодат амалга ошмайди. Бундай ибодатни қилмасангиз ҳам бўлади. Худо бунга алоқадор эмас. Бундай ибодатни эшитган Худо, ”Агар буни истаганингча қилмоқчи бўлсанг, ўзинг қилавер. Мен кетингдан кузатиб тураман” дейди. Юзимиз билан йиқилгунимизча Худо кетимиздан кузатиб тураверади. Лекин танлаган йўлимиз ишлмаслигидан афсусга ва тушукунликка тушиб, Унинг олдига келиб, ”Раббим, менга ёрдам бер” десангиз, У сизга “Мана Мен, Мен шу ердаман. Мен дойим шу ерда эдим, сен орқали кўп ишлар қилишни истайман, лекин сен ўзинга таянган барча урунишларингни бас қил” деб жавоб беради. Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.