3:24

Масиҳийнинг ҳаёти

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Масиҳийнинг ҳаётини билиб олиш қийин эмас. Бунинг бари қандай бўлиши кераклиги Каломда ёзилган. Муқаддас Каломда Павлус шундай дейди, “Худога шукр! У бизни доимо Масиҳнинг тантанали юришида олиб бораётир…(2Кор. 2:14) Мана ўша ишонч. Сиз мағлубиятга, омадсизликка ёки кучсизликка эмас, аксинча дойим тантанали юришга олиб бориласиз. …ва биз орқали ҳар ерда Ўз ҳақидаги билимнинг хуш бўйларини тарқатаётир. Биз халос бўладиганларнинг ҳам, ҳалок бўладиганларнинг ҳам орасида Худо шаънига таралаётган Масиҳнинг хуш ҳидимиз.” Бундай масъулиятга ким лойиқ? Бундай қобилиятни ва адекватликни қаердан оласиз? Буларни олиш учун қандай олийгоҳни тугатишингиз керак бўлади? Қандай кимёвий восита орқали буларни ишлаб чиқариш мумкин? Журналлардаги рекламада сизга доим адекватликнинг сири таклиф этилади.

Narrator 2 Агар ушбу дезодорантга эга бўлсанг барча муаммоларинг бартараф этилади. Ёки, оғиз ювиш воситасини ёки маълум тиш пастасини ишлатсанг бас, ўша заҳотиёқ таъсир этади. Ушбу рекламаларнинг барчаси қалбаки эканини ҳаммамиз биламиз. Уларга ҳеч етарлича аҳамият бермайди, лекин шунга қарамасдан уларнинг таъсирида одамлар реклама қилинган нарсаларни сотиб олишади. Лекин рўзномалардаги ва кўчадаги рекламанинг баъзиларига кўпроқ аҳамият берадиган бўлсангиз, улар ҳаётингиз учун айнан керакли нарсаларни таклиф этаятгани ҳақида ўйлай бошлайсиз. Улар сизга адекватликни таклиф этади, чунки муаммолар ва ҳар-ҳил вазиятлардан инсон доим катта усталик билан ўтишни истайди. Сизга нафақат кимёвий моддалар, баълки муаммоларнинг ечими учун ўқув курслари ҳам таклиф этилади. Бир жойда шундай ёзилган эди, ”Шахсиятингизнинг барча яширин кучларини биласизми?

Narrator 1 Аждодларнинг сирлари энди бизга ҳам маълум. Сиз улар ҳақида билмайсизми? Бу курсни ўқиш учун ўн доллар жўнатинг. Уни ўқиб чиқиб, барча яширин кучларга эга бўласиз”. Яна бир бор шуни таъкидлаш жоиз, улар сизга адекватлик сирини таклиф этяпти. Минг ҳил йўл ишлатиб дунё буни сизга таклиф қилмоқда. Ўн еттинчи оятда, ҳаворий Павлус давом этяпти: Мана биз кўпчилик қилаётгандай, Худонинг каломини бозорга солмаймиз. Аксинча, Худо томонидан юборилган ва Масиҳ хизматида бўлган кишилардек, Худонинг кўзи олдида соф кўнгилдан воизлик қилмоқдамиз. Ўзимизни яна тавсия этишни бошлаймизми? Наҳотки баъзиларга керак бўлгандай, сизлар учун ёки сизлардан тавсияномалар керак бўлди? (2Кор. 2:17-3:2) Бунга ишониш қийин-ку, лекин Коринфдаги бу одамлар Қуддусдан келган баъзи таълимотчилар томонидан йўлдан оздирилган ва ҳаммага ўҳшаб ютуқлар билан мақтаниш кераклигини ўргатишган.

Narrator 2 Ушбу таълимотчилар етмаганидек ҳаворий Павлус улардек ғурурламаганлиги ва ўн икки шогирднинг ичига кирмаганлиги учун ҳақиқий ҳаворий эмаслигини ҳам ўргатган. Ундан ташқари сурбетлик қилиб улар, Павлуснинг Коринфга қайтиб келганида ҳаворий Бутрус, Ёқуб, Юҳанно ва бошқа ўн икки ҳақиқий ҳаворийдан тавсиянома олиб келишига коринфликларни ўқтирган. Аслида, ҳаворий Павлус ”Сизлар чиндан ҳам шуни назарда тутяпсизми? Бу ҳақда жиддий ўйлаяпсизми? Сиз ўзингиз тавсиянома эканингиз ҳақида ҳеч ўйлаганмисиз?” деб айтмоқда. Келинг, учинчи бобдаги 2 ва 3 чи оятни кўриб чиқсак, Бутун инсонлар томонидан тан олинган ва ўқилаётган, бизнинг қалбимизга ёзилган тавсияномамиз – мана сизларсиз. Очиқ кўриниб турибдики, бизнинг хизматимиз орқали ёзилган Масиҳнинг мактуби сизларсиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top