3:18

Масиҳийча ҳаёт

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Масиҳийча ҳаёт қандай бўлади? Бу эски тананинг одатлари ва истакларидан воз кечиб, Худонинг Каломида ёзилганидек ҳаёт кечириш дегани. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, сиз фақат ҳозирги замонда яшай оласиз ва шунинг учун ҳам ҳозирги онда сиз ёки Эски Аҳдга асосланиб яшашингиз мумкин ёки Янги Аҳдга асосланиб ҳаёт кечиришингиз мумкин, лекин буларнинг иккаласига таяниб асло яшай олмайсиз. Албатта, сиз “Мен буни тушунмайман. Исо Масиҳга ишонган имонли қандай қилиб Худога ҳеч нарса боғлиқ эмас деб айта олади? Албатта биз Худога боғлиқмиз” дейсиз. Шуниси қизиқки, бундай айтиш жуда осон. Худо биз билан эканини ҳамма билади, лекин Уни ҳаётимизда амал қилиши ҳақида тушунишни истамаймиз. Муаммо ҳам айнан шунда. Ҳозирги жамоатлар ҳам айнан шу муаммо билан дуч келишмоқда.

Narrator 2 Дунё бўйлаб сафар қилар эканман, Худодан ҳаракатни кутадиган Масиҳийлар сони нақадар оз эканини кўриб ҳайрон бўламан. Жамоатлар эса югур-югур билан овора бўлиб, худди бизнесни юритгандек иш юритишади ва шу йўсин Худодан ҳеч қандай ҳаракатни кутишмайди. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Ҳаммаси ташкиллаштирилиши керак. Ҳаммаси одамлар орқали амалга ошади. Бизнинг Худо тартиб Худосидир, лекин асло ташкилот Худоси эмас. Ташкилотлар баъзан Муқаддас Руҳнинг ўринини эгаллайди. Бир одам қуйидаги тўғри сўзларни айтган эди, агар Муқаддас Руҳ ушбу мамлакат жамоатларидан бирданига ғойиб бўлиб қолса унда нима бўлганини ҳеч ким билмай қолади, чунки улар Муқаддас Руҳга боғлиқ бўлмай қолади. Келинг, буни қандай содир бўлиши мумкинлигини тушунтириб берсам. Исо Масиҳ беш минг кишини тўйдирган ҳикояни эсланг.

Narrator 1 Воқеа денгиз бўйида, куннинг ботиш арафасида содир бўлган. Ҳалқ куни билан Масиҳнинг таълимотини тинглаб оч қолган. Филип Исонинг олдига келиб, “Халойиққа рухсат бергин, қишлоқларга бориб ўзларига овқат сотиб олсинлар (Матто 14:15б)” деган эди. Исо унга жавобан, “Улар кетишлари керак эмас, сизлар уларга овқат беринглар (Матто 14:16)” деди. Бунга Филипнинг жавоби қандай бўлди? “Буларнинг ҳар қайсисига оз-оздан берсак ҳам, икки юз кумушлик нон етмайди-ку!” деб жавоб берди Филип. Филип ўзининг инсонлик манбасига ишониб шундай деди. Филип, Раббимиз Исо Масиҳнинг қаршисида туриб, қилган кўпгина мўжизаларини кўрганига қарамасдан, Масиҳга умуман ишонмаган. Унинг ишончи оддий ҳаётнинг манбаларига қаратилган эди. Агарда, Филип атеист бўлганида ва Исо унга, “Сизлар уларга овқат беринглар” деганида ҳам, у ҳудди шундай жавоб қайтарган бўлар эди.

Narrator 2 Бошқа сўз билан айтадиган бўлсак, ушбу вазиятда, имонли киши билан имонсиз кишининг деярли фарқи йўқ. Буни биз тез-тез ва осонлик билан қилиб турамиз. Худо бизга бирон бир ишни қилиш кераклигини айтса, биз ўша заҳотиёқ, “Мен семинарда ўқишим керак, тажриба ортиришим керак, маълум бир ўқув курсларини битиришим керак. Мен ўқув курсларини битирганманми? Буни уддалай оламанми?” деб айтишни бошлаймиз. Бу билан бирон ишларни режалаштириш керак эмас демоқчи эмасман, чунки Худонинг Ўзи бизни баъзи ишларни қилишимизга баъзиларини эса қилмасликка чорлайди. Мақсад эса, бирон ишни қилиш учун қарор чиқарганда кимга ишониб қиласиз? Ўзингизгами ё ичингиздаги Худогами? Эски Аҳд билан Янги Аҳднинг фарқи ҳам мана шунда. Эски Аҳд бу шаxсан мендан келадиган ишлар, уларнинг ҳаммаси менинг ўзимга боғлиқ. Бундай қилмасам ҳеч нарса амалга ошмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top