3:25

Асл Хушҳабар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Кунлардан бир кун ёқимли хабар эшитсангиз, кайфиятингиз кўтарилади. Анча пайтгача мана шу хабарнинг таъсирида хушнуд бўлиб юрасиз. Аммо афсуски, биз билган ҳар қандай ёқимли хабар таъсири бир кун келиб, тугайди. Аммо шундай хушҳабар борки, бу сизни бир умр шодлантиради ва сизнинг ўтмишингиз ва келажагингизга ва боқий ҳаётингизгача таъсир қилади. Бу асл хушҳабар. Асл хушҳабарни одамларга айтиш мумкин, аммо унинг асоси нима?Унинг асоси шундай: Худо бизни севади ва бизнинг ҳаётимиз учун ажойиб режаси бор. Инсоният гуноҳ туфайли бузилган ва Худодан ажралган. Шунинг учун, биз Худонинг биз учун тайёрлаган режасини кўролмаймиз. Калом шундай дейди: “Гуноҳнинг эвази — ўлим, Худонинг инъоми эса Раббимиз Исо Масиҳ орқали бериладиган абадий ҳаётдир.”Исо Масиҳ нажот топишимиз учун Худонинг ягона йўлидир.

Narrator 2 Исо Масиҳ орқали Худо бизнинг гуноҳларимизни кечиради ва Ўзи билан муносабатимизни тиклайди. “Исо унга деди: — Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман. Отанинг олдига олиб борадиган Мендан бошқа йўл йўқ.” Биз нажот инъомини қабул қилишимиз ва Худонинг ажойиб режасини билишимиз учун Исо Масиҳни Нажоткоримиз деб ишонишимиз керак. Бир савол туғилади: Абадий ҳаётга эга бўлишимиз учун савоб ишлар қилишимиз шартми? Худованд Ўзининг чексиз инояти билан бизни танлаган. У Муқаддас Руҳ орқали юракларимизда ишлаб бизни ўзгартирди. Биз Исо Масиҳга бўлган имонимиз туфайли қутқарилганимизни биламиз. Бизнинг савоб ишларимиз Худога керак эмас. Улар Худо учун худди эски, ифлос латталардек. Агар савоб ишларим билан ҳам нажотга эриша оламан деб ўйласак, хато қиламиз.

Narrator 1 Аммо биз оқланганимиздан кейин муқаддас бўлиш йўлида Худонинг Каломига амал қилиб, Муқаддас Руҳнинг самараларини ҳаётимизда кўрсатамиз. Калом бу ҳақида шундай дейди: “Ахир, сизлар Худодан иноят топиб, имон орқали нажот топгансиз. Бу Худонинг инъомидир, сизнинг ютуғингиз эмас. Яна ҳеч ким: “Мен савоб ишларим туфайли қутулганман”, деб мақтанмасин. Ахир биз Худонинг ижодимиз. Худо бизни хайрли ишлар қилишимиз учун Исо Масиҳ орқали яратди, бу ишларни биз учун азалданоқ тайёрлаб қўйган эди.” Эски ҳаётимиздан қолган одатларимиз ва ёлғон умидларимиз бизни ўлган яқинларимиз учун дуо қилишга ва уларнинг ўлимдан кейинги ҳаётларини бироз бўлсада яхшилашга ундайди. Шунинг учун ҳам имонли бўлганимиздан кейин ҳам улар учун ибодат қилишда давом этамиз. Сизга бир савол: Ўлган одам учун ибодат қилиш унга ёрдам берадими?

Narrator 2 Ўлим пайтида бизнинг абадий тақдиримиз ҳал бўлади. Бизга яшаш учун биргина ҳаёт берилган. Биз бу ҳаётни қандай кечирганимизга қараб жавоб берамиз. Балки яқинларимиздан бири хушҳабар эшитмай ўлиб кетгандир, лекин энди уларнинг тақдири ҳақида ўйламай, тирик бўлган яқинларимизга хушҳабар айтишга кўпроқ ҳаракат қилишимиз керак. Каломда шундай ёзилган: “Бундан ташқари сиз билан бизнинг орамизда тубсиз жарлик бор бор. Бу ердан сиз томон ўтмоқчи бўлганлар ўтолмайдилар ва у ердан биз томонга ўтмоқчи бўлганлар ҳам ўтмайдилар.” “Зотан бир марта ўлиш ва ҳукм қилиниш инсонларнинг тақдиридир.” Демак, афсуски, Худонинг энг ажойиб хушҳабарини эшитмай ёки қабул қилмай вафот этганларга ҳеч қандай ёрдам беролмаймиз. Бундан етарлича хулоса чиқариб, бошқалар учун астойдил ҳаракат қилмоғимиз керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top