3:36

Қийинчиликлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Имонлиларнинг ҳаётида қийинчиликлар қандай аҳамиятга эга эканлигини биласизми? Албатта Худованд уларнинг ҳаётига қийинчиликларни қўйган экан, демак бунда бир ҳикмат бордир. Бугун айнан қийинчиликлар бизнинг ҳаётимизга қандай фойдалар келтириши ҳақида яхши маълумотга эга бўламиз. Ҳаворийлар китобида шундай ёзилган: “Худонинг Шохлигига кўп қайғулардан ўтиб киришимиз керак.” Муқаддас Каломда ёзилганларига кўра, биламизки, ҳамма масиҳийлар азоб чекади. Янги осмон ва ерга етиб боргунимизча, қийинчиликлардан ўтамиз. Янги осмон ва янги ерда кўз ёши, оғриқ ва ўлим бўлмайди. Ваҳий 21:1-4 оятлар бу ҳақида ваъда беради. “Шундан кейин мен янги бир осмон ва янги бир ерни кўрдим. Аввалги еру осмон ғойиб бўлган эди, денгиз ҳам энди йўқ эди. Мен муқаддас шаҳар — янги Қуддусни кўрдим.

Narrator 2 Қуддус осмондан, Худо ҳузуридан тушиб келаётган эди. У куёви учун безаниб олган келинчакка ўхшар эди. Мен тахтдан баланд бир овоз келганини эшитдим. Ўша овоз деди: “Худонинг маскани инсонлар орасидадир! У энди одамлар орасида яшайди, Улар Худонинг халқи бўладилар. Худонинг Ўзи улар билан бирга бўлади. Худо уларнинг кўзидаги ҳар бир томчи ёшни артиб қўяди. Энди ўлим мавжуд бўлмайди, Ҳеч ким қайғурмайди, йиғламайди, азоб чекмайди. Зеро, аввалгилар ўтиб кетди.” Ҳаётимизда қийинчиликлар ва оғриқлар бўлса ҳам, бунда Худонинг махсус мақсади бор. Биз қийинчиликларга дуч келганимизда ҳаётимизни текшириб кўришимиз керак. Худога қарши гуноҳ қилмадикми? Чунки Каломда ёзилишича, Худованд Ўз фарзандларини тарбиялайди. Ибронийлар 12:4-6 да шундай ёзилган: “Сизлар гуноҳга қарши курашишда ҳануз қон тўкилишига қадар қаршилик кўрсатмабсиз-у, ўғил сифатида сизларга айтилган бу матални унутибсизлар.

Narrator 1 “Эй ўғлим Худованднинг танбеҳига эътиборсиз қарама. У сени маззамат қилганида сулайиб кетма. Худованд севган кишисининг адабини берар. Ўғлим деб билган ҳамманинг чорасини кўрар.” Азоб чекишнинг иккинчи сабаби эса, Худонинг улуғворлигидир. Юҳанно китобининг 9 боби 3 оятида Исо Масиҳ кўр одам ҳақидаги шогирдлари берган саволга шундай деб жавоб берган: “Бунда на ўзи гуноҳкор, на ота-онаси. Балки Худонинг ишлари унда намоён бўлиши учун у кўр туғилган.” Биз ҳам баъзан азоб чекамиз, аммо бу бизнинг гуноҳимиз туфайли эмас, Худонинг улуғворлиги, Унинг ишлари бизнинг ҳаётимизда намоён бўлиши учун содир бўлади. Қийинчилик кўришимизга учинчи сабаб эса, Худонинг хизматидир. Чунки Худо бизни Ўз хизматига тайёрлаётган пайтда ҳам биз баъзи қийинчиликлар ва азоблардан ўтиб, бу хизматни бажара оладиган даражада тайёр бўламиз.

Narrator 2 Коринфликларга 1:3-4 оятлар шундай дейди: “Ҳар турли тасаллининг манбаи бўлган Худо марҳаматли Ота Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси Худога ҳамду санолар бўлсин. У бутун ғам-қайғуларимиз учун бизга тасалли беради. Шу тариқа ўзимиздек ҳар турли қайғуларга йўлиққан бошқа одамларни биз Худодан олган тасалли билан овунтира оламиз.” Ҳаётда қийналишимизнинг яна бошқа бир сабаби бу – Масиҳга ўхшаш характерга эга бўлишимиз учундир. Қийинчиликлар орқали Худованд бизни ўзгартиради. Бизни Масиҳга ўхшаш қилиб қўяди. Римликларга 5:3-4 оятлар шундай дейди: “Бунинг устига, қайғулар билан ҳам фаҳрланмоқдамиз, чунки қайғу сабр-тоқатни ҳосил қилишини биламиз. Сабр-тоқат эса тажрибакорликни, тажрибакорлик эса умидни ҳосил қилади.”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top