Narrator 1 Ассалому алайкум. Сиз ҳеч қалбингиздаги имонни, хушҳабарни бошқалар билан бўлишмоқчи бўлиб, аммо мавриди келганда қўрқоқлик қилганмисиз? Бу саволга фақат сиз эмас, ҳатто катта – катта жамоатларнинг чўпонлари ҳам “Ҳа” деб жавоб беришлари мумкин. Бу оддий ҳол. Имонимизни бўлишишга нима ҳалал беради? Кўпинча шу саволга имонлилардан турлича жавоблар оламиз. Масалан: Мен суҳбатни қандай қилиб Каломга ва Худо ҳақида буришни билмайман. Мени рад этишларидан қўрқаман. Руҳий мавзуларни қандай бошлашни билмайман. Худованд мен орқали гапиришига унчалик ишонмайман. Баъзи одамларга мен айтаётган нарсанинг умуман кераги йўқ. Биз сиз билан бу саволларга жавоб оламиз, аммо олдин ўзимизнинг Худодаги ролимиз ва тўғри муносабатимиз ҳақида гаплашиб олсак. Энг аввало ақлли гапларимиз билан фактлар билан уларни суҳбатда ёки баҳсда енгиш ҳақида унутинг.
Narrator 2 Агар шундай қилган тақдирингизда ҳам бу одам имонга келмайди. Машхур хушхабарчилардан бири поездда кетаётганида, бир пиёниста унинг ёнига келиб, “Жаноб, сиз мени имонга киритгансиз”, дебди. У афсус билан : “Аммо сиз ҳали ҳам Худонинг олдига келмабсиз”, дейди. Худо мўлжаллаган муваффақият бу – Худонинг хушҳабарини қабул қилиб, шу асосида ҳаёт кечиришдир. Унга биз қанча одамни имонга келтирганимиз муҳим эмас. Бизнинг вазифамиз унга садоқатли бўлиш. Биз ҳали ҳам омадсизлик ва рад этилишдан қўрқамиз. Дунёда бундан кучлироқ туйғу йўқ. Бу оғриқли туйғу. Аммо эсингизда бўлсин, шундай бўлган тақдирда ҳам у сизни эмас, Масиҳни рад этаётган бўлишади. Улар хушҳабаримизга қулоқ солмаган пайтда бизга шундай туюлади. Исо Масиҳ шундай деган: “Агар Мени юборган Ота бировни жалб қилмаса, у Менга келолмайди. Олдимга келган одамни эса Мен охиратда тирилтираман.”
Narrator 1 Унутманг, муваффақият бу кимнидир имонга олиб келиш эмас, Масиҳийча ҳаёт кечириш, хушҳабар айтиш ва натижасини Худога қўйиб беришдир. Ҳаворий Павлус Коринфдаги имонлиларга шундай деб ёзган эди: “Олдингизга заифлигу қўрқув ҳисси билан титраб бордим. Мен сизларга Хушхабар айтиб, ваъз қилганимда, донолик қилиб ишонтиришга уринмадим, балки Худонинг Руҳи ва қудратига асосландим. Токи сизларнинг имонингиз инсон донолигига эмас, балки Худонинг қудратига асослансин.” Аммо бу қўрқув уни тўхтатолмади. Билсангиз Янги Ахд китобларининг кўпчилиги мана шу қўрққан одам томонидан ёзилган. Биз қўрқишимизни Худо билади. Биз бошқаларга хушҳабар айтмасликка ҳеч қандай баҳона тополмаймиз. Чунки Унинг қудрати бизни қуввватлантиради. “Лекин У менга шундай деди: “Менинг иноятим доим сенга етарли бўлади, чунки Менинг қудратим сенинг ожизлигингда тўлиқ намоён бўлади.”
Narrator 2 Шундай қилиб, Масиҳнинг қудрати мен орқали аён бўлиши учун ожизлигим билан мақтанишни афзал кўраман.” Мен ҳар сафар касалхонага боришдан чўчийман, аммо у ерга бормасликка ҳеч қандай баҳонам йўқ. Биз истаймизми, йўқми, Худо олдимизга қўйган одамларга хушҳабар айтишимиз керак. Мусо пайғамбар ёдингиздами? Мусо дудқланарди. Мусо пайғамбар, бугунги кундаги жуда равон ва чиройли гапирадиган телеюлдузлардек эмасди, аммо Худо дунёдаги кучли ва доноларни уялтириш учун, ожизларни танлайди. Агар шундай ожизликларга тўла одам бор бўлса, у менман. Ва ниҳоят, агар сиз атрофингиздаги кимгадир хушҳабар айтишнинг иложи йўқ, деб ўйлаётган бўлсангиз, Худога ишонинг. Худо учун имконсиз нарсанинг ўзи йўқ. Сиз ва мен хушҳабар айтишдаги ўзимизнинг ва Худонинг вазифасини ёдимизда сақласак бас.