Narrator 1 Ассалому алайкум. Агар ҳаётимизга қараб кўрсак, кўпчилигимиз ҳали ҳам эски ахд асослари бўйича яшаётганимизни кўрамиз. Эски Аҳд Ҳудо томонидан бутунлай рад этилган. Калом уни ”тана” деб айтади, “тана Худога манзур бўла олмайди (Рим. 8:8)”. Тана ўлимга олиб боради, чунки шу орқали, одам салбий сифатларга дуч келади, яъни, зерикарлик, ҳавотирлик, тушкунлик, адоватлик, жаҳиллик, очкўзлик ва шунга ўҳшаш яна кўпгина сифатларни келиб чиқаради. Буларнинг барчаси руҳий ўлим билан баробар. Бундай сифатлар эса одам ўзига ишонгандагина келиб чиқади. Бу эса, одамлар роботларга айланади дегани эмас. Ҳудди Одам Aтога ўҳшаб бизда ҳам доим танлаш ҳуқуқи бор. Танлаш ҳуқуқнинг қудрати уни инсонга берилганидадир. Амал қилиш дақиқасида ичингизда яна бошқа бир нарса сизга кудрат бағишлаши керак. Уни ёки буни танлаш.
Narrator 2 Яъни сиз ”тана” деб аталмиш эски бузилган ҳаётни ёки ”Илоҳий Руҳнинг самарасини (Гал. 5:22)” берувчи янги ҳаётни танлашингиз керак. Энг муҳими, янгисини танлашдан олдин эскисидан воз кечишингиз керак. Кўпчилигимиз Руҳдаги ҳаёт ҳақида оз бўлсада биламиз. Биз айнан шу йўлни танлаб яшашга ҳаракат қиламиз, лекин муаммо эса, кўпинча буларнинг иккаласига таянишга ҳаракат қилишимиздир. Бундай вазиятни ҳамма жойда кузатаман. Одамларга танавий ҳаёт ҳақида гапириб кўрингчи, масалан, жамоат шу йўлни танлаб амал қилишни бошлайди, лекин улар тутаётган программадан воз кечмай туриб, танавий ҳаёт мавзусини номига ўша программага киритиб қўя қолади ҳолос. Ҳеч ким тутган йўлидан воз кечишни ёки ундан қутулишни истамайди, лекин бундай қилиш билан улар ҳеч бир янги нарсани бошлай олмайдилар. Исо айнан шуни назарда тутиб, “Ҳеч ким эски кийимга янги матодан ямоқ солмайди ёки янги шаробни эски мешга қуймайдилар (Матто 9:16,17)” деб айтган.
Narrator 1 Сиз булардан воз кечиб, ҳаммасини янгитдан бошлашингиз керак. Лекин шунда ҳам, биз эскисига илиниб олишни истаймиз, яъни ичимиздаги танавий нарсаларга боғланиб унга Худони қўшишга ҳаракат қиламиз. Қиладиган ибодатларингиз нимадан иборат эканига ҳеч аҳамият берасизми? Худонинг олдига келиб Унга, ”Раббим, буни уддасидан чиқа олдим, буни баракалаб марҳаматлашингни сўрайман. Бу ерда нима ҳақида гап кетяпти? Ҳаммаси менга боғлиқ. Буни амалга ошишига ёрдам бергин, шуни сўраяпман ҳолос” дейсизми? Бундай ибодатда албатта, эскиси ҳам янгиси ҳам аралашиб кетгандир ва шу йўсин, бундай ибодат амалга ошмайди. Бундай ибодат қилмасангиз бўлади. Худо бунга алоқадор эмас. Бундай ибодатни эшитган Худо, ”Агар буни истаганингча қилмоқчи бўлсанг, ўзинг қилавер. Мен кетингдан кузатиб тураман” дейди. Юзимиз билан йиқилгунимизча Худо кетимиздан кузатиб тураверади.
Narrator 2 Лекин танлаган йўлимиз ишлмаслигидан афсусга ва тушукунликка тушиб, Унинг олдига келиб, ”Раббим, менга ёрдам бер” десангиз, У сизга “Мана Мен, Мен шу ердаман. Мен доим шу ерда эдим, сен орқали кўп ишлар қилишни истайман, лекин сен ўзинга таянган барча урунишларингни бас қил” деб жавоб беради. Бу эса, биз Худо қўлидаги асбоб эмас, аксинча, Унинг вакили эканимиз деганидир. Худо бизга танлашга ижозат беради ва биз орқали иш олиб боради. Бу ҳақда аниқ қарорларга эгамиз ва бу қарорларсиз ҳеч нарса ишламайди. Лекин бир маротаба қарор чиқариб, Худо биз орқали иш қилмоқчи эканини сезганимизда, нимага таянишимиз керак бўлади? Янги Аҳднинг мағзи ҳам айнан шундан иборат. Шунинг учун ҳар доим ўз кучингизга ишониб ҳаракат қилишни тўхтатинг. Худо сиз орқали қилмоқчи бўлган ишига йўл қўйиб беринг. Шунда муваффақиятли бўласиз.