Narrator 1 Ассалому алайкум. Мен бу кунни ҳеч ҳам унутмайман. Укам масиҳий эканлигини билардим-у, аммо у билан бу ҳақида гаплашишни истамасдим. Бир неча марта унинг бу ҳақида очган суҳбатини бўлиб, бу ҳақида эшитишни истамаслигимни айтганман. Уни жуда яхши кўрардим, аммо у мени бунчалик ва ўзига ҳос тарзда яхши кўришини билмасдим. Бир куни укамнинг уйига бордим, у ўз хонасида гитара чалиб ўтирарди. Мен унинг гитара чалишини эшита туриб, ўзим англамаган ҳолда столи устидаги ён дафтарига қўлимни чўздим. Очиб қарасам, ибодат қилиниши керак бўлган рўйхатнинг энг бошида менинг исмим ёзилган экан. Негадир жахлим чиқди. “Нега мени ибодатинг рўйхатига киритиб қўйдинг?”, деб бақирдим. Мен ҳаддан ташқари ғазабда эдим, аммо муҳтожлигимни кўриб турардим. “Қандай билдинг? , деб сўрадим кўз ёшлар ичида.
Narrator 2 Ўша йили курсдошларим менга ҳиёнат қилишди. Ўшанда мен бу дунёда ҳеч кимга ишониб бўлмас экан, деган фикрда юрган эдим. Мендан катта яна бир акамиз ҳам бор эди. Унинг ўлими ҳам оиламиздагиларнинг ҳар бирига жумладан менга ҳам қаттиқ таъсир қилганди. Ҳар доим унга ишонсам бўларди. Аммо энди у ҳам йўқ эди. Мен ўзим билан тенг ўсмирлар орасида анча улғайганроқ ҳис қилардим ўзимни. Ўша куни ҳамма бошимдан кечирганларим кўз ўнгимдан ўтиб, руҳан йўқолиб қолганимни англадим. Балки у қийналаётганимни сезиб ёки мен учрашиб юрган йигитни ёқтирмагани учун мени ибодатлари рўйхатига қўшиб қўйгандир? Ўшанда у билан кўп гаплашдик, у менга шундай деди: “Опа, сиз балки Исо Масиҳни муҳим одам бўлган, деб ўйларсиз, аммо У сизнинг ҳаётингиз Раббиси бўлиши мумкинлигини билмайсиз. Шундан кейин мен тез-тез укам билан Масиҳ ҳақида суҳбатлашиб турдик.
Narrator 1 У билан бу мавзуда суҳбатлашиш менга ёқарди. Чунки бундай суҳбатлар менинг қалбимга малҳамдек ёқимли эди. Кейин эса Исо Масиҳни Нажоткорим ва Раббим деб қабул қилишга қарор қилдим. Укам билан шунчаки қариндош эмас, яқин дўст бўлиб қолдик. Шундай кунларнинг бирида 1968 йили Клайд Улрих деган одам шаҳримизга келиб Масиҳий семинар ташкил қилди. Жуда кўп имонлилар ва шунчаки қизиққанлар ҳам бу семинарда қатнашишди. У бизга шу семинар давомида жуда кўп нарсаларни ўргатди. Бу семинарда биз ўз имонимизнинг қандайлигини тушуниб олдик. Менинг ёшимдаги йигит қизлар Масиҳ улар учун қандай аҳамиятга эга эканлиги ҳақида гапиришди. Бу фикрлар Худо билан муносабатимиз мустаҳкамланишига ёрдам берди. Мен эса акамнинг ўлими ҳақидаги ҳикоямдан бошладим. Энг аввало ўлим мен учун нима эканлигини, ўлим тўшагида ётган одам бундан кейинги манзили қаер эканлигини билмаса, азобли экани ҳақида гапирдим.
Narrator 2 Афсуски, акам Масиҳни юрагига қабул қилмай бахтсиз ҳодисада ўлиб кетди. Бундай воқеалар кўпчилигимиз учун ўлишимиздан олдин ҳали Исо Масиҳни қабул қилишимизга вақт борлигини айтади. Ҳозир имкон бўлганда Масиҳ ҳақида билиб олинг. Кейин борар манзилингизни билолмай қийналиб қоласиз. Менга келсак, ўша куни укамнинг фикрича, энг ажойиб тушунчани берибман. Мен шундай деган эдим: “Масиҳ менинг охирги борар манзилим. Бу манзилга мен ҳар қачон боришга тайёрман, аммо ҳозир Худо мендан истаган ишларни қилишим керак!” Укам мени ўз ибодатлари рўйхатига қўшганидан ва мен учун ибодат қилганидан миннатдорман. Энди ўзимнинг ҳам ибодатлар рўйхатим бор.