Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, сизлар учун тайёрланган мавзумизни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Азиз биродарлар, масиҳийлик Рим дунёсига бешта асосий йўл билан кириб борди: ваъзхонлик ва таълим иши; имонлиларнинг шахсий гувоҳликлари; солиҳлик ва меҳрибонлик фаолиятлари; қувғинларда ва ўлимда кўрсатилган имон; ақлан мулоҳаза қилиш ва ҳар хил инсонларнинг баҳси.
У давр замондошларининг ҳикоя қилишича, масиҳийлар биринчи асрларда ҳамма жойда бошқалар билан ўз эътиқодлари ҳақида бўлишган. Улар учун маъбадларнинг эшиклари ёпилганда ҳам, таълимот ва ваъз, оддий сафарга чиққан ваъзхонлар орқали хусусий уйларда давом этаверди.
Қадимги жамоат тарихчиси Кесариялик Евсевий, иккинчи асрнинг бошларида баъзи бир саёхатчи хушхабарчиларнинг жонбозлик кўрсатганлари ҳақида ҳикоя қилади: “Ўша вақтларда кўплаб масиҳийлар, ўз қалбларининг муқаддас Калом билан руҳланганини ҳис қилишди ва уларни мукаммалликнинг ҳайратли истаги бошқарди.
Уларнинг биринчи ҳаракатлари, Нажоткорнинг насиҳатини бажаришга қаратилган бўлиб, бор мол-мулкларини сотиб ва камбағалларга тарқатиш бўлди. Сўнг, ўз уйларини ташлаб, ўзларининг шоҳидлик вазифаларини бажариш учун Каломни ваъз қилиб, у ҳақида ҳеч нарса эшитмаганларга илоҳий Хушхабар китобини ишониб топшириш учун кетдилар.
Улар бошқа ерлилар орасида имон асосини ўрнатганларидан қаноатландилар. Кейин улар бошқа биродарларни чўпон қилиб сайлашдилар ва уларга қўлларини қўйиб, улар орқали тавба қилганларнинг руҳан ўсиш масъулиятини уларга топширишди.
Кейин улар Худонинг ёрдами ва инояти билан бошқа халқларга ва миллатлар орасига кетишди.” Балки сафарчи ваъзхонларнинг ваъзларидан кўра аҳамиятлироқ бўлган имонлиларнинг кундалик ҳаётларидан дарёдек оқиб чиқаётган гувоҳликлари аҳамиятлироқ бўлиб қолар.
“Жон Фоукс ўзининг “Азоб тортаётганлар”, деган классик китобида – ўша даврда ҳар бир масиҳий – хушхабарчи эди, деб ёзади. Аскар самовий қўшин учун янги олинган аскарни жалб этди; қоровул қамоқда ётган одамни Масиҳга олиб келишга ҳаракат қилди;
чўри ўз бекасининг қулоғига Хушхабарни шивирлади; ёш хотин ўлимларидан кейин ҳам уларнинг жонлари бирга бўлиши учун эридан сувга тушиб имон келтиришини ўтинди; имонда бўлиш қувончли эканлигини бошидан кечирган ҳар бир одам, унга бошқаларни ҳам келтиришга ҳаракат қилди.”
Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам охирлаб қолди. Сиз азизлар билан хайрлашар эканмиз, ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини сиз азизларга, яна бир бор эслатиб ўтамиз: www.dilkashradio.com Яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.