3:02

Масиҳийлик Римда 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, сизлар учун тайёрланган мавзумизни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Азиз мухлислар, баъзи бир тарихчиларнинг таъкидлашларича, азоб чекканларнинг сони кўп бўлмаганига қарамасдан, қувғинлар олови вақти-вақти билан кўтарилиб турарди ва ҳатто маҳаллий характерга эга бўлганда ҳам, ҳеч бир масиҳий ҳокимиятнинг расмий жазоларидан ўзини тўлиқ хавфсиз ҳис қила олмадилар.

Стефаннинг азобли ўлимидан сўнг уларнинг охиратларида ҳам уларнинг орасидан номига бўлган масиҳийларни чиқариб ташлайдиган ҳушёрлик берувчи фикр бўлишини тушундилар.

Таъқиблар олови жамоатни тозалаб ташлади, айбсиз қурбонликларнинг журъати бўлса, имонсиз томошабинлар сезадиган манзарали гувоҳлик бўлди. “Мажусийларнинг имонга келиши учун жуда кўп яхши гувоҳликлар айтилган ҳоллар мавжуд – масиҳийларни ўлимга маҳкум қилишган пайтларида гувоҳлик беришган – деб ёзади Нейл”.

Бу омил, “азоб чекканларнинг қони жамоатнинг уруғидир”, деб айтган иккинчи аср маддоҳи Тертулианнинг ишончини тасдиқлайди. Қувғин ва азоб чекишлар кўпчилик имонсизларнинг ҳиссиётларига таъсир қилиб уларни Масиҳга олиб келди.

Бошқаларни, аксинча, аввалги маддоҳларнинг яхшилаб ўйлаб қўйган далиллари ва уларнинг фикрлаш қобилиятини ўзларининг ҳаракатлари билан жалб қилдилар. Рим дунёсидаги бошқа динлардан ажралиб турадиган масиҳийлик, афсона ва сеҳр-жодудан туғилмади.

У аниқ тарихий далилларга асосланган. Ҳаворий Павлусдан бошлаб, Афинадаги кўпчилик биринчи масиҳийларнинг гувоҳликларида битта омилнинг ўзи маълумотли мажусийлар фалсафасининг козир қартаси бўлишини тушуниб етдилар.

Ориген, Тертулиан ва Жастин Жафокашлар каби имон ҳимоячилари, масиҳийликка идрокли ва мантиқан ёндашишга катта таъсир кўрсатди, бу ўқимишли одамларнинг кўпчилик қисмининг имонга келишига ёрдам берди.

Тўртинчи асрнинг бошларида император Константин ҳокимлик қилган вақтда, жамоат тарихининг биринчи икки асрида Хушхабарнинг ҳаётбахш ваъзи сўна бошлади. Масиҳийлик давлат динига айланди ва яна жамоатлар руҳий масалалар билан қизиқмайдиган, кўпроқ сиёсат ва халқнинг ҳурмати қизиқтирадиган номига бўлган масиҳийлар билан тўла бошлади.

Масиҳийлик мода тусини олди. Оддий уй жамоатлари улкан иншоотлар билан алмаштирилди, имон нишонлари эса ички сабаб натижасида гувоҳлик ва ибодат билан алмаштирилди. Ривожланган Рим дунёсида Хушхабар тарқатишни ақалли ҳужум билан етказиш зарурлиги туғилгандек бўлди. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top