2:55

Масиҳийлик Римда 05

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, сизлар учун тайёрланган мавзумизни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ҳиндистоннинг жанубий-ғарбидаги “Тўма масиҳийлар” гуруҳи бугунги кунгача топшириқ бўйича Тўма асос қўйган қадимги жамоатларда ўзларининг Худога хизматларини ўтказишяпти. Археологик қазилмалар, биринчи асрда Ҳиндистонни бошқарган шоҳ Гундобарнинг аниқ бор бўлганлигини яққол далиллайди.

Ҳаворий Павлус, қадимги жамоатлардаги буюк хушхабарчилар қаторида тургани шубҳасиз. Кеннет Скот Латуретнинг сўзлари бўйича, “У ўзининг минглаб издошлари учун, қаҳрамон ва руҳлантирувчи чашма, тақлид қилиш учун намуна бўлди”.

Кўпчилик уни масиҳийликка асос қўйган, хизматни мисли кўрилмаган даражада бажарган одам, ҳамма вақтларнинг буюк хушхабарчиси, деб ҳисоблашган. Бу таълимот шунчалик теран томир ёйдики, улар кўплаб кейинги авлодларни унинг мукаммал пишиқлиги ва ривожланиши билан таъминлади.

Тўла инсоний нуқтаи назар билан, Павлус унинг қандайдир завқланиб сажда қилишини тасаввур қилишдан кўра, кам даражада иззат-ҳурмат қилишга чақирадиган арбоб бўлиб ҳисобланади.

У кўпинча ҳар қандай хушхабарчини енгадиган жуда оддий муаммолар билан тўқнашадиган, энг оддий одам бўлди. Муқаддас Китоб тарихида Павлуснинг ҳаёти ва хизмати ҳаммага яхши таниш.

Тарсда яҳудий оиласида туғилган Павлус улғайди ва шиддат билан Исонинг янги диний маросимига, яҳудийликка таҳдид қиладиган қаттиққўл фарзийга айланди. У Стефаннинг азобли ўлимининг тирик гувоҳи бўлди ва олий руҳоний унга шундай ёлғон таълимотчиларни ушлашга ҳуқуқ берди.

У бу хизматни бажариш учун Дамашққа кетаётганида тўсатдан, ажойиб тарзда ўзи ҳам имонлига айланди. Ўша вақтдан бошлаб у биринчи асрдаги масиҳий жамоатларининг энг нуфузли хушхабарчиси бўлди.Уни хушхабарчилик сафари ўрта ер денгизи дунёсига олиб борди, у ернинг барча шаҳарларида Павлус энг муваффақиятли даражада ҳақиқий жамоатларга асос солди.

Баъзи тадқиқотларга кўра Павлуснинг хушхабарчилик ишидаги жонбозлик ютуғи ва унинг хушхабарчилик усули бугунги кунда ҳам қўлланилмоқда. Роланд Аллен ўзининг “Хушхабарчилик усуллари: Авлиё Павлусми ёки бизнинг Павлусимизми?” китобида, Павлус усулларининг қанчалик самарали эканлигини қаттиқ туриб талаб қилди. Азизлар, ҳар биримизга шундай хизмат қилиш насиб қилсин.

Шунинг билан азиз мухлислар, бугунги мавзумиз ҳам ўз поёнига етиб бормоқда. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top