Ассалому алайкум ҳурматли мухлислар. Яна сиз азиз биродарларимиз билан учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, ҳар биримизнинг хонадонимизга тинчлик ва хотиржамлик тилаган холда, бугунги мавзумизни бошлаймиз.
Сувга чўмиш ёш болага ножот берадими? Сувга чўмиш ёш болага ҳам, катта ёшдаги одамга ҳам ножот бермайди. Суннат қилинган исроилликлар ҳалок бўлишгани ҳақида ҳам Эски Аҳдда мисоллар бор.
Худо уларни: “юраги суннат қилинмаган Исроил хонадони” – деб айтган Еремиё китобининг 9 боби 26 оятида. Улар суннат қилингандилар, лекин ножот топмагандилар. Янги Аҳдда ҳам катта ёшдаги сувга чўмган одамлар Масиҳдан тонишини ва Уни ҳақиқатдан ҳеч қачон танимаганини исботлашини кўришимиз мумкин.
Баъзилари Масиҳ номи билан мўъжизалар яратишган, бироқ Масиҳ уларга: “Мен сизларни ҳеч қачон таниган эмасман” – дейди Матто китобининг 7 боби 22 ва 23 оятларида. Албатта бу одамлар покланишнинг ташқи белгисини ўзларида олиб юришган, бироқ улар нопок бўлишганлар.
Бу саволга шундай жавоб беришимиз керакки, бу саволни беришга бошқа зарурият қолмасин: биз, ёш болага сувга чўмиш ножот бермайди, деб даъво қиламиз. Худо ота- онаси туфайли болага раҳм шафқат қилса, буни ҳақиқий иноят деб ҳисоблаш мумкинми? Яхши савол.
Агар бирон таълимот, бола ва катта ёшдаги одамлар ўз савоб ишлари туфайли ножот топадилар деб ўргатса, ўша таълимотдан кечишимиз лозим, чунки бизнинг ҳаммамиз Худонинг инояти туфайли ножот топганмиз, савобли ишларимиз билан эмас.
Агар болани Худо марҳаматласа, У раҳм-шафқат ҳам қилган бўлади. Бола ҳали ҳам гуноҳкор. Боланинг ота-онаси ҳам гуноҳкорлар. Оилага Худо ҳар қандай марҳамат берса ҳам, марҳамат ҳеч нарса билан қозонилмайди.
Мен ўзнинг ножот топган боласи ҳақида: “Боламиз бу ножотга лойиқ, чунки биз у учун кўп ибодат қилдик, ўқитдик, тарбияладик: шунинг учун Худо уни марҳаматлаши шарт” – дейдиган масиҳий ота-оналарни ҳали учратганим йўқ.
Аксинча, бизлар: “Ё Раббий! Бизнинг оиламизга берган иноятинг учун шукур: бизлар Сенинг марҳаматинга нолойиқ гуноҳкорлармиз” – деймиз.Нажот Худованд томонидан берилади. Нажотга эга бўлиш учун махсус амаллар керак эмас.
Оддийгина ибодат орқали Худодан кечирим сўраш ва ўз гунохларини Худованд олдида тан олиш хар қандай инсонни Нажотга эришиши учун мухим қадам саналади.Азизлар биз ўз фарзандларимиз ва яқинларимиз нажотга эга бўлишини истасак улар учун доимо ибодатда бўлишимиз керак. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз нихоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.