3:00

Худога Хизмат 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, навбатдаги мавзумиз сизлар учун тайёрланди, марҳамат тингланг.

Муқаддас Калом бизни ажойиб тарзда мураккаб эканлигимизни айтади. Биз бир қанча ва турли хилдаги омилларнинг қўшилмасимиз. Азиз биродарлар, Худо бизни хизмат қилиш учун қандай шакллантиради?

Қачонки Худо бизга бирор топшириқ берса, У бизни буни бажо келтиришимиз учун таъминлайди. Руҳий инъомлар, қалб, қобилият, шахсият, тажриба. Худо ҳар бир имонлига хизматда ишлатиш учун руҳий инъомлар беради.

Булар Худо томонидан кучлантирилган бўлиб, Унга хизмат қилиш учун фақат имонлиларга берилади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Инсон ўзининг туғма ҳис-туйғулари билан Худо Руҳи ўргатган нарсаларни қабул қила олмайди.

У буларни тушунмагани учун тентаклик ҳисоблайди. Зеро илоҳий ҳақиқатни Илоҳий Руҳ ёрдамида муҳокама қилиш мумкин”. 1-Коринфликларга мактубининг 2 боби 14 ояти. Сиз ўзингизнинг руҳий инъомларингизга лойиқ эмассиз ва шунинг учун ҳам улар “инъомлар” деб номланган.

Улар Худонинг сизга берган иноятининг ифодасидир. “Биз ҳар биримиз Масиҳ иноят этганига кўра бирон инъом олдик.” Эфесликларга мактубининг 4 боби 7 ояти. Азизлар, биз ўзимиз қайси инъом кераклигини танлай олмаймиз. Худонинг Ўзи буни аниқлайди.

Ҳаворий Павлус шундай тушунтиради: “Буларнинг ҳаммаси эса ўша битта Руҳ таъсирида содир бўлади, Руҳ Ўзи хоҳлагани бўйича, бу қобилиятларни ҳар кимга алоҳида тақсимлайди.” 1-Коринфликларга мактубининг 12 боби 11 ояти. Худо турли хилликни яхши кўрганидан ва У бизни махсус бўлишимизни хоҳлагани учун бир инъом ҳаммага ҳам берилавермайди.

Шунингдек, бирор киши ҳамма инъомларга эга бўлолмайди. Агар сизда уларнинг ҳаммаси бўлганида эди, сиз Худонинг ҳаётингиздаги мақсадларидан бири – бошқаларни севиш ва уларга таянишни инкор қилган бўлар эдингиз.

Сизнинг руҳий инъомларингиз сизнинг шахсий фойдангиз учун берилмаган, балки бошқаларга сизнинг манфаатингиз учун берилган инъомдек сизга ҳам бошқаларнинг манфаати учун берилган.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Муқаддас Руҳ умумий манфаат учун ҳар кимда алоҳида фаолият кўрсатади.” 1-Коринфликларга мактубининг 12 боби 7 ояти. Бир-биримизга керак бўлишимиз учун ҳам Худо буни шундай режалаштирди. Агар биз ҳар биримиз инъомларимизни биргаликда қўлласак, ҳаммамиз манфаат кўрамиз.

Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз поёнига етиб қолди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Азизлар, яна дастурларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top